Гидромелиоратив тизимларда қуйидаги сувни ҳисобга олиш усуллари қўлланилади: ўзанли, гидравлик, аралаш ва белги усуллари


Гидромелиоратив тармоқларида сув сарфларини назорат қилиш, ўлчаш асбоблари ва мосламалар


Download 2.09 Mb.
bet16/20
Sana28.09.2023
Hajmi2.09 Mb.
#1689204
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
7.2. Гидромелиоратив тармоқларида сув сарфларини назорат қилиш, ўлчаш асбоблари ва мосламалар.
Гидромелиоратив тармоқларда сув сарфини қалқималар ёрдамида ўлчашда қуйида кўрсатилган ишларни бажариш лозим.
1) Створларни белгилаш: ”0”створ;I-I, II-II створлар
Қалқималар ёрдамида сув сарфини ўлчаш учун асосий гидроствордан бир хил масофада юқорида ва пастда қўшимча иккита створ белгиланади. Юқоридаги створдан пастдагигача бўлган масофадан қалқима 20 сониядан кам бўлмаган вақт ичида оқиб ўтиши керак.
2) Створлар орасидаги масофани ўлчаш.
Икки створ орасидаги масофа катта аниқликда пўлат тасма билан икки марта ўлчанади. Юқори створдан 5—10 м масофада қалқимани ташлаш створи белгиланади.
3) Чуқурликларни ўлчаш.
4) Сувнинг оқиш тезлигини аниқлаш.
Каналнинг эни бўйича оқизилган қалқималар ёрдамида сув сарфини ҳисоблаш ишлари қуйидаги кетма-кетликда олиб борилади:
1. Асосий створ бўйича кўндаланг кесим майдонини ҳисоблаш;
2. Миллиметрли қоғозга қалқималарнинг оқиб ўтиш вақти эпюраси тузилади. Унда абцисса ўқига доимий бошлангич нуқтадан то қалқиманинг ҳаракат траекториясининг асосий створ билан кесишган нуқтасигача бўлган масофа (l, м), ордината ўқига эса қалкималарнинг юқори ва пастки створлар орасида ўтиш вақти (t , с) туширилади.
3. Агар эпюра силлиқ бўлса, маълум тенг оралиқларда тезлик вертикаллари белгиланади.
4. Эпюра ёрдамида ҳар бир тезлик вертикалидан қалқиманинг оқиб ўтиш вақти ва сувнинг юза тезлиги аниқланади:
(6.10)
бу ерда: — юқори ва пастки створлар орасидаги масофа, t— қалқиманинг оқиб ўтиш вақти.
5. Қўшни тикликлар орасидаги ўртача тезлик ва кўндаланг кесим майдонлари ҳисобланади.
6. Тезлик тикликлари орасидаги элемента сув сарфи қуйи­даги ифода бўйича ҳисобланади:
(6.11)
бу ерда: — тезлик тикликлари орасидаги элементи сув сарфлари; ва — қўшни тикликлардаги сув юзасидаги тезлик; —тезлик тикликлари орасидаги кўндаланг кесим майдони.
Қирғоққа яқин бўлган тезлик тиклиги орасидаги элементар сув сарфи қуйидаги ифода билан ҳисобланади:


ва , (6.12)

бу ерда: ва — кўндаланг кесимнинг қирғоқ қисмидаги элементар сув сарфлари; , — биринчи ва охирги тикликдаги ўртача тезликлар; , — кўндаланг кесимнинг биринчи ва охирги қисмидаги майдонлар, К — тикликда ўлчанган тезликдан қирғоқ қисмидаги ўртача тезликка ўтиш коэффициенти бўлиб, сув сарфини аналитик усулда ҳисоблагандек аниқланади. Сохта сув сарфининг тўлиқ миқдори элементар сув сарфлари йиғиндисига тенг бўлиб, қуйидаги ифода бўйича ҳисобланади:




(6.13)

Ҳақиқий сув сарфи эса қуйидаги ифода ёрдамида ҳисобланади:




(6.14)

бу ерда: кi — сохта сув сарфидан ҳақиқий сув сарфи ўтиш коэффициенти.


Ўтиш коэффициенти К қиймати гидрометрик вертушка ёрдамида куйидаги формула ёрдамида топилади:


.   (6.15)
Каналларда Кi коэффициентининг қиймати 0,6 - 0,7 га тенг.
Эмпирик ифодалар ёрдамида жонли кесма майдони ва оқимнинг ўртача тезлиги бўйича сув сарфларини аниқлаш. Бу усулнинг моҳияти шундаки, жонли кесма майдони дарёнинг мавжуд кўндаланг кесими бўйича аниқланади. Ўртача тезлик эса Шези ифодаси ёрдамида ҳисобланади. Сув сарфи майдон (F)ни ўртача тезлика ( ўрт)га кўпайтириб топилади:
. (6.16)
Шези ифодасининг умумий кўриниши қуйидагича:
, (6.17)
бу ерда: C — Шези коэффициенти, м0,5 /с; R — гидравлик радиус (ёки ўртача чуқурлик hўр); I — сув юзасининг нишаблиги (нивелировлаш ёрдамида аниқланади). Шези коэффициенти Н.Н. Павловский ифодаси билан аниқланади:
, (6.18)
бу ерда: n — ғадир-будурлик коэффициенти. (М.Ф.Срибний бўйича ўзанлар учун n=0,025). Бетон қопламали каналлар учун: n=0,018, y — даража кўрсаткичи бўлиб, Н.Н. Павловскийнинг қуйидаги ифодаси ёрдамида топилади:
y = 2,5n-0,13-0,75 . (6.19)
Сув сарфини гидрометрик новлар ёки ташламалар ёрдамида аниқлаш усули кўпроқ ирригацияда қўлланилади. Шу мақсадда махсус сув ўлчагич ташламаларнинг Томсон, Чиполетти каби бир қанча турлари яратилган.

Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling