Гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари Бефарқ бўлмайлик


Download 16.56 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi16.56 Kb.
#1002196
Bog'liq
Гиёҳвандлик мақола


Гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари
Бефарқ бўлмайлик.
Дилобар оилада бўладиган ҳар кунги жанжаллардан безиган. Отаси нуқул ичиб уйда жанжал қилади. Онасини ҳақорат қилади. Баъзида уради. Кўзлари кўкарган, оғзи қийшанган бўлсада онаси йиғлаб йиғлаб яна жим бўлади. Қўшни келинчакка ўхшаб маҳаллага югурмайди, бувисиникига аччиқлаб кетмайди. Ахир бир кун келиб инсоф кириб қолар, маҳаллага айтса қандай бўлади. Ахир фарзандлар катта бўлаяпти. Уларни маҳалла куй, эл юрт олдида боши хам бўлишини хоҳламайди. Уйда барака йўқ, Онаси далага ишлайди. Кетмон чопади. Топган тупгани болаларнинг оғзидан ортмайди. Чит кўйлаги бутун бўлмайди. Отаси эса бир кун ишлаб уч кун ичиб ётади. Дилобар шуларни уйларкан тенгдош дугоналарининг отаси ҳақида фахрланиб сўзлаганини эшитса ич-ичидан зирқирайди. Юриш туришида ҳам ҳаловат йўқ. Ҳув яқинда ҳам уйда катта жанжал бўлди. Маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар эшитди. Отасига маҳалла профилактика нозири тегишли чора кўрди шекилли, онасига отасидан ҳимоя қилиниши учун қанақадир “ҳимоя ордери” деган қоғоз ҳам бериб кетди. Шунда ҳам анча бўлди. Отаси анчага тўполон қилмайдиган бўлди. Бироқ, тўполон қиладиган туролмайди деганларидек отаси яна “тўқими”нинг тагидан нағмасини чиқарди.
Онаси отасининг гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилишини билади. Бироқ тегишли идорага айтишга ийманади. Қамалиб кетса нима бўлади. Ахир жўжабирдек 4 нафар боласи бор. Уларни едириш.,ичириш, ўқитиш, уй-жойли қилиш лозим. Қолаверса қўни қўшнилар, қавму қариндошлар олдида шарманда-ю шармисор бўлмайдими, Онаси ана шундай тош келса кемириб, сув келса симириб, калтак еса ҳам рўмолнинг остида деб юрадиган аёл. Йўқ бўлмади.Сабрнинг ҳам чегараси бор дейдилар. Ота-онаси , ака укасига айтиб улардан ёрдам сўради. Зора инсоф кириб уларнинг гапини олса, Йўқ бўлмади. Маҳалла куй аралашди. Ҳаммаси ошкор бўлди. Отаси жиноий жавобгарликка тортилиб тугишли жазосини олди. Дилобар мактабга боришга ийманади. Ахир бутун қишлоқ аҳлининг оғзида шу гап. Фалончи гиёҳвандлик воситаси истеъмол қиларкан. Ўшанинг қизи. Дилобар ана шу кунлари тенгдош баъзи оғзига кучи етмаган синфдош болаларнинг унинг орқасидан қўлини бигиз қилиб гапирганини , гуё майна бўлганигини эсласа юраги орқага тортиб кетади. Бу оғир кунлар ҳам ортда қолди. Дилобар шуларни уйларкан. Ҳеч бир боланинг отаси ичувчи , чекувчи бўлишини хохламайди. Ўзи каби тенгқурлари олдида айбсиз айбдордек боши эгик бўлишини истамайди.

Бугун эса ўзи ҳам ҳам фарзандли . Бироқ турмуши таътимади. Унинг назарида гиёҳванднинг қизи бўлганлиги учун турмуши ҳам яхши бўлмади. Буни эса ношуд, нобакор отасининг таъсирида деб билади .


Бу мен билан суҳбатда бўлган аёлнинг гиёҳвандликнинг унинг оиласига ҳаётига ўз таъсирини кўрсатганлиги ҳақида бошидан кечирган қора кунларидан бир шингил холос. Бундай ота-онаси ёки оила аъзолари салбий иллат оғу гирдобига тушган , ундан азият чеккан инсонлар қанча. Гиёҳвандлик шахс ва жамият ўртасидаги муносабатни бузишга олиб келади.
Дарҳақиқат , бундай воқеаларни бугунги ҳаётимизда тез-тез учратиб турамиз. Унинг таъсирига тушган киши ўз нафси, ундан кўрадиган моддий манфаати йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайди. Гиёҳвандлик кишиларни қавму қариндошидан, гулдай фарзандларидан, умр йўлдошидан ажралиб қолаётгани, улардан аксар ҳолларда майиб-мажруҳ фарзандлар туғилаётгани ҳаётда учраб турган ҳақиқатдир. Гиёҳванд моддалари билан шуғулланувчи шахс нафақат ўз ҳаётини барбод этади балки , оилада вояга етиб бораётган фарзандлари ҳаётига болта уради. Издан чиқаради, баъзан ўзи каби гиёҳванд шахснинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Бундай оила фарзандларинг кўнгли кемтик, оиладаги келишмовчилик. жанжаллар таъсирида баъзан одамови, баъзан эса жанжалкаш, тез таъсирланувчи , терс, қўпол , жиззаки , одамови , ҳуркак, бировга гапирмайдиган. мактабда ҳам ўзлаштириши паст бўлиб, тенгдошлари орасида ўзини ғалати тутадиган бўлиб ўсишига имкон яратади. Баъзида эса келажакда яна бир нотинч оиланинг, жиноятчининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ахир қуш уясида кўранини қилади.
Бунинг учун албатта мактабда ҳар бир нотинч , ноқобил оила фарзандлари билан ишлар эканмиз.улар билан эҳтиёткорона , якка тартибда суҳбат олиб бориш, уларнинг оиласидаги келишмовчиликнинг сабабларини ўрганиш. Унинг ечимини топишга ҳаракат қилиш, келажакка бўлган ишончини уйғотиш. Оиласида бўлаётган нохушликлар албатта тезда бартараф бўлишини қалбида умид учқунлари пайдо қилиш лозим. Ёшларимизни ижтимоий тармоқлардан ўринли фойдаланиш,ҳар қандай бузғунчи ғоялар таъсирига тушушини олдини олиш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, уларни гиёҳвандлик иллатининг домига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида унинг салбий оқибатлари хусусида тушунтириш тарғибот ишларни кучайтириш, нуроний отахон онахонлар иштирокида давра суҳбатларини мунтазам ташкил этиш, намунали оила вакилларини таклиф этиш. Қолаверса жамоатчилик назоратини кучайтириш. Зеро гиёҳвандлик аср балоси экан, у ёш танламайди. бунинг учун нафақат тегишли мутасадди идора ходимлари , балки ҳар бир жамият аъзоси унга қарши курашиши керак Ён атрофимизда қўни қўшниларимизникида ким келиб кетяпти. Нима иш билан шуғулланаяпти, томорқасига нима экинлар эккан, мактабдаги фалон синфдаги ўқувчи нега паст ўзлаштираяпти. Нега фалончининг оиласида тез тез жанжал бўлаяпти. Албатта бефарқ, лоқайд бўлмаслик лозим. Ана шундагина биз гиёҳвандлик , ичувчилик каби иллатнинг олдини олишда жамиятнинг бир фуқароси сифатида ўз бурчимизни бажарган бўламиз.
Келажак авлодни гиёҳвандлик каби иллат оғусидан асраган, соғлом жамиятдан соғлом фарзандлар дунёга келишини таъминлаган бўламиз.

Олия Муратова,


Қоровулбозор туман 6-умумий ўрта таълим мактаби
ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи.
Download 16.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling