Гигиена и качество пищевых товаров


Download 95.5 Kb.
bet1/5
Sana24.12.2022
Hajmi95.5 Kb.
#1055817
  1   2   3   4   5
Bog'liq
14 мавзу гигиен




14- Мавзу: ”Товарларни гигиеник сертификатлаш тартиби”
Режа:

  1. Гигиеник сертификатлаш.

  2. Гигиеник сертификатлашни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар.

3.Гигиеник сертификатлаш тартиби.
Гигиеник сертификатлаш.
Ўзбекистон Республикасида товарлар санитария-эпидемиология хавфсизлиги соҳасидаги белгиланган меъёрларга қанчалик мослигини баҳолаш мақсадида товарларни гигиеник сертификатлаш амалга оширилади.
Гигиеник сертификат маҳсулот амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган гигиена талаблари ва санитария қоидаларига мувофиқ эканлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Меъёрий ҳужжатларда гигиена талаблари мавжуд бўлганида маҳсулотга гигиеник сертификат берилади.
Гигиеник сертификатни бериш учун маҳсулот ариза берувчининг маблағлари ҳисобидан экспертиза қилинади. Ушбу маблағнинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарори билан тасдиқланган Маҳсулотни сертификатлашни амалга ошириш тартибида белгилаб қўйилганидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Меъёрий ҳужжатларда гигиеник талаблар мавжуд бўлганида маҳсулот қуйидаги ҳолларда экспертиза қилинади:
янги маҳсулотни ишлаб чиқариш йўлга қўйилаётганида;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таркиби ўзгартирилганида;
ишлаб чиқариш жараёнининг технологик конструкцияси, комплектацияси ўзгартирилганида;
тажриба маҳсулот ишлаб чиқарилганида;
республика ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотлари, ишлаб чиқариш воситалари ҳамда халқ истеъмоли товарлари олиб кирилаётганида;
маҳсулотни ишлаб чиқариш учун берилган гигиеник сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганида.
Аккредитация соҳасида гигиеник кўрсаткичларни аниқлаш учун маҳсулот синовлари фақат Ўзбекистон Республикасининг Миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган ҳудудий Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг (бундан буён матнда – ДСЭНМ дейилади) лабораторияларидагина (бундан буён матнда – лаборатория дейилади) амалга оширилади.
Синовлар қайта-қайта ўтказилишининг олдини олиш мақсадида ДСЭНМнинг аккредитация қилинган лабораториялари ДСЭНМнинг бошқа аккредитация қилинган лабораториялари томонидан ўтказилган синовлар натижаларини эътироф этишлари шарт.


Download 95.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling