Гигиена и качество пищевых товаров


Гигиеник сертификатлашни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар


Download 95.5 Kb.
bet2/5
Sana24.12.2022
Hajmi95.5 Kb.
#1055817
1   2   3   4   5
Bog'liq
14 мавзу гигиен

Гигиеник сертификатлашни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикасига сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти, халқ истеъмоли товарлари олиб кирилишини, бундай маҳсулот ва товарлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини ва реализация қилинишини таъминлаш, истеъмолчилар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан бир қатор қонунлар, чунончи, “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида”ги, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги ва “Техник тартибга солиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Ушбу қонунлар билан бир қаторда 1993 йилда “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган бўлиб, унда тиббий маҳсулот, тиббиёт техникаси буюмлари, дори воситалари соҳасида стандартлаштириш бўйича, шунингдек Республика саноати томонидан чиқарилаётган маҳсулотда, импорт бўйича етказиб берилаётган маҳсулотда инсон учун зарарли моддалар мавжудлигини аниқлаш масалаларида ишларни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлаш ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юклатилди.
Юқорида номлари тилга олинган қонунларнинг талаблари бажарилишини таъминлаш ҳамда Республикага олиб кирилаётган ва мамлакатда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулоти ва халқ истеъмоли товарларини мажбурий гигиеник сертификатлаш тизимини жорий этиш мақсадида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2004 йилдаги 318-сонли “Маҳсулотни сертификатлаш тартиб-таомилини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори чиқарилди. Бу эса озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини ва хавфсизлигини назорат қилиш тизимини кучайтириш имконини берди.
Номи юқорида келтирилган Қарор чиққач, ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Озиқ-овқат маҳсулотига, технологик ускуналарга ҳамда халқ истеъмоли товарларига гигиеник сертификатлар бериш тартиби тўғрисида” йўриқнома ишлаб чиқилди ва у ЎзР Адлия вазирлигида 2005 йил 28 ноябрда 1525-рақам билан рўйхатга олинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан “Экспорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотига ҳамда халқ истеъмоли товарларига гигиеник сертификатлар (санитария- эпидемиология хулосаси) бериш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда тасдиқланиб, ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давсанэпидназоратининг барча ҳудудий марказларига тарқатилди.
“Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 14.07.2014 йилдаги “Санитария-эпидемиология хулосаси”ни беришга ўтиш тўғрисида”ги 240-сонли буйруғига мувофиқ жорий йилнинг 1 августидан бошлаб “Гигиеник сертификат” ўрнига маҳсулотга “Санитария-эпидемиология хулосаси” бериш жорий этилди.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган, унинг ҳудудига олиб кирилаётган ҳамда экспорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларини ва халқ истеъмоли товарларини гигиеник сертификатлаш учун ҳозирги кунда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ISO/МЭК 17025 “Синов ва калибровка лабораторияларининг ваколатлилигига қўйиладиган талаблар” халқаро стандарти асосида Давсанэпидназоратнинг 33та лаборатория мажмуаси аккредитация қилинган.
Ушбу лаборатория мажмуалари зарур лаборатория ускуналари билан тегишли даражада жиҳозланган, синовларни ўтказишга доир меъёрий ҳужжатлар билан, стандарт намуналар, таъминловчи воситалар ҳамда Республикада ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш учун лаборатория синовларини ўтказиш вақтида зарур бўладиган бошқа лаборатория асбоблари билан таъминланган.

Download 95.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling