Гигиена и качество пищевых товаров


Ишлаб чиқариш объектини санитария текширувидан ўтказиш ва маҳсулот намуналарини танлаб олиш


Download 95.5 Kb.
bet4/5
Sana24.12.2022
Hajmi95.5 Kb.
#1055817
1   2   3   4   5
Bog'liq
14 мавзу гигиен

Ишлаб чиқариш объектини санитария текширувидан ўтказиш ва маҳсулот намуналарини танлаб олиш
Масъул санитария врачи тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиққанидан кейин текшириш мақсадида ва (ёки) лаборатория синовларини ўтказиш учун намуналар танлаб олиш мақсадида белгиланган тартибда ишлаб чиқариш объектига боради.
Маҳсулотга гигиеник сертификат бериш учун ишлаб чиқариш техника ускуналарига гигиеник сертификат олиш талаб қилинган ҳолларда, энг аввало техник ускунага гигиеник сертификат олиш зарур бўлади.
Намуна техник ускунанинг бевосита маҳсулотга тегиб турган жойидан олинади.
Технологик ускунадан олинган намуна лабораторияга топширилади.
Республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга гигиеник сертификат олиш учун намуна туркуми чиқарилади.
Маҳсулот идишида, ташқи упаковка материалларида қуйидагилар тадқиқ қилинади:
номи, шифри, нави, ТИФ ТН коди;
маҳсулотни ишлаб чиқарувчининг номи;
истеъмолга яроқлилиги ва ишлаб чиқариш муддати (яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар экспертиза қилинмайди);
меъёрий ҳужжат(лар)нинг тартиб рақам(лар)и;
маҳсулотларни сақлаш шароитлари, бузилиш аломатлари, ифлосланганлиги, бегона ҳидларнинг борлиги ёки йўқлиги;
агар маҳсулот шиша идишда бўлса, идишнинг ёпиқлиги;
озиқ-овқат маҳсулотларини, қадоқланадиган материалларни, ёрдамчи материалларни ташишнинг санитария қоидалари ва гигиена талаблари кўрсаткичларига мослиги.
Бактериологик синовлар учун танлаб олинган намуналар стерилланган шиша идишда ёки алоҳида тугунчада жўнатилади.
Танлаб олинган маҳсулот намуналари туркумни тамомила акс эттириши керак.
Тури, нави ва номи бир хил бўлган, битта сменада ишлаб чиқарилган ва бир хил технология бўйича ишлов берилган маҳсулот бир туркум дейилади.
Битта ишлаб чиқариш объектида, муайян ҳажмда ва оғирликда тайёрланган, бир хил юк ҳужжатига ва сифатга эга бўлган маҳсулот битта юк туркуми дейилади.


Лаборатория синовларини ўтказиш тартиби

Лабораторияга келиб тушган намуналар махсус журналда рўйхатга олинади ва улар бўйича синовлар бошланади.


Меъёрий ҳужжатларнинг белгилаб қўйилган талабларига қараб, маҳсулотлар бўйича санитария-гигиена синовлари, бактериологик, токсикологик, радиологик синовлар ўтказилади.
Маҳсулотларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари санитария меъёрлари ва қоидаларида, шунингдек бошқа меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган усуллар билан аниқланади.
Тез бузиладиган маҳсулотлардан танлаб олинган намуналар синовлари 4 соат ичида бошланиши керак.
Маҳсулотларни синашнинг аниқ муддатлари меъёрий ҳужжатларда тегишли синов усуллари учун назарда тутилган муддатларга боғлиқ ҳолда белгиланади.
Лаборатория ўтказилган синовларнинг ҳақиқийлиги ва сифати учун жавобгар бўлади.
Синовлар далолатномаси фақат муайян маҳсулот намунасига тегишли бўлади.
Синов натижаларига асосланиб, масъул санитария врачи синовлар далолатномасига ўз хулосасини ёзиб қўяди. Хулоса маҳсулот ишлаб чиқариш учун ёки олиб кирилаётган маҳсулот туркумига берилади.
Лаборатория синовлари баённомаси намунани танлаб олиш далолатномаси, санитария текшируви далолатномалари билан бирга масъул санитария врачи томонидан хўжалик ҳисоби асосида гигиеник сертификатлаш билан шуғулланувчи бўлимга (бўлинмага) тақдим этилади ва ҳудудий ДСЭНМ бош врачи томонидан тасдиқланади.
Лаборатория синовларининг салбий натижалари гигиеник сертификат беришни рад этиш учун асос бўлади, бу ҳақда ариза берувчига ёзма равишда қонун ҳужжатларининг аниқ қоидаларини кўрсатган ҳолда хабар қилинади.

Download 95.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling