Гипертония касаллиги


Гипертония: келиб чиқиш сабаблари, асоратлари, ташхис ва даволаш усуллари


Download 115.64 Kb.
bet2/4
Sana12.11.2023
Hajmi115.64 Kb.
#1768077
1   2   3   4
Bog'liq
ГИПЕРТОНИЯ КАСАЛЛИГИ

Гипертония: келиб чиқиш сабаблари, асоратлари, ташхис ва даволаш усуллари



Гипертония қандай хасталик?
Гипертония — қон томирларининг нерв-функционал фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқадиган касалликдир. Касаллик асосан 40 ёшдан катталарда учрайди, лекин сўнгги йилларда ёшларда ҳам тез-тез кузатилмоқда. Бу дарддан аёллар ҳам, эркаклар ҳам бир хил азият чекишади. Гипертония юрак-қон томир тизими касалликлари билан хасталанган кишиларнинг ўлимига сабаб бўлувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади.
Тадқиқотларга кўра, гипертония сайёрамиздаги ногиронликнинг асосий сабабларидан биридир. Статистик маълумотларга кўра, қон босими ошганда биринчи ёрдам кеч кўрсатилса, беморларнинг аҳволи жуда оғирлашиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.
Гипертониянинг асосий аломати — мия томирларининг спазми ва торайиши туфайли бош оғриғидир. Шунингдек, кўпинча қулоқларда шовқин, кўриш ҳолати сусайиши, ҳолсизлик, уйқу бузилиши, бош айланиши, бошда оғирлик ҳисси, юрак уриши тезлашиши намоён бўлади. Бу аломатлар касалликнинг эрта босқичида сезилади. Кейинчалик, юракнинг узоқ вақт давомида зўриқиб ишлаши туфайли юрак етишмовчилиги юзага келади.
Шунингдек, кўплаб беморларда қуйидаги белгилар учрайди:
Буруннинг тез-тез қонаши;
қайт қилиш;
уйқусизлик;
хотира бузилиши;
ҳар қандай жисмоний фаолликдан сўнг тери юзасининг қизариши;
кўздаги кучли босим (бемор атрофга қараганда кўзларда оғриқ пайдо бўлади, шунинг учун улар дам олишни ва кўзларини ёпиқ тутишни афзал кўришади);
юракнинг тез уриши;
тўқималарда шишлар пайдо бўлиши;
чарчоқ.
Уй шароитида ҳар бир инсон ўз қон босимини мунтазам ўлчаб туриши керак, энг оптимал кўрсаткич 120/80 мм сим.уст (қуйида бирлик деб келтирилади), ёши катталар учун 130/90. Атроф-муҳит таъсири ёки жисмоний фаоллик натижасида босим 5-10 бирликка ортиши мумкин. Қуйи ва юқори босим ўртасидаги жуда катта фарқ ҳам ҳавотир учун белги бўлади — одатда бу кўрсаткич 50 бирликдан ошмаслиги керак. Агар қон босимининг тез-тез ўзгариши кузатилса, шифокор билан учрашиш тавсия этилади.
Даволаш пайтида беморлар ҳар қандай стресс ёки ҳиссий зўриқишдан йироқ бўлгани маъқул. Беморлар очиқ ҳавода: ҳовуз атрофида, боғда, ўрмонда сайр қилишлари тавсия этилади. Тўғри овқатланиш гипертонияни муваффақиятли даволашда муҳим ҳисобланади.

Download 115.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling