Гиясов Сарвар Аъзамович, бма катта ўқитувчиси


Download 391.9 Kb.
bet2/13
Sana17.06.2023
Hajmi391.9 Kb.
#1553420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
28 Giyasov

2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 1

Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил



Жумладан, миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш;


ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш;


юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш;


ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш ҳамда, энг аввало, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш;


фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш каби устувор йўналишлар белгилаб берилди.


Бу устувор йўналишларни дастлабки натижалари сифатида: “2017 йилда мамлакатимизда 12 та эркин иқтисодий ва 45 та саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилди ва бу ташкилий чоралар ҳудудларни жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Яқин вақт ичида яна 50 та янги саноат зонасини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Йил давомида биз учун ғоят муҳим бўлган янги иш ўринларини ташкил этиш масаласи доимий эътиборимиз марказида бўлди. 2017 йилда янги саноат корхоналарини қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 336 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди” [3].


Миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш ва барқарорлигини таъминлашда инвестицияларни ўрни муҳим аҳамият касб этади: иқтисодиётда рўй бераётган таркибий ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш суръатлари, аҳоли турмуш даражаси ва корхоналар рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради. Инвecтиция жaрaёнлaрини мoлия - крeдит мexaнизмлaри oрқaли рaғбaтлaнтиришдa эса кўпинча coлиқ имтиёзларидан фойдаланилади. Шунинг учун тақдим этилаётган солиқ имтиёзларининг иқтисодиётга таъсирини мониторинг қилиш механизмнинг мавжуд эмаслиги, солиқ имтиёзларини тақдим этилиши ҳисобига эришилган натижадан келиб чиқиб тақдим этилмаслиги каби муаммоларни мавжудлиги мaвзунинг дoлзaрблигини бeлгилaб бeрaди.





Download 391.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling