Гиясов Сарвар Аъзамович, бма катта ўқитувчиси
Download 391.9 Kb.
|
28 Giyasov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жалб қилинган инвестициялар (млрд.сўм)
- Саноатнинг ЯИМдаги улуши %да
- ЯИМ, саноат ва инвестициялар бўйича кўрсаткичлар таҳлили
Модернизация жараёнларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида иқтисодиётга жалб қилинаётган инвестициялар миқдори ва ишлаб чиқариш жадал суръатларда ўсишга эришилди. 2008-2016 йиллар мобайнида иқтисодиётга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 111,9 трлн.сўмни ёки 32,4 млрд.долларни ташкил этди. Ушбу даврда инвестициялар ҳажми йилига ўртача 15 фоиздан, мамлакат ЯИМ ва саноат ишлаб чиқариши ҳажмлари мос равишда ўртача йилига 7,8% ва 9,0% дан ўсиб борди. Саноатнинг ЯИМдаги улуши 23,4% дан 33,7% гача ошди (3-расм). 2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 7 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил Ижобий натижаларга қарамасдан имтиёзлардан фойдаланиш самараси бундан ҳам юқори бўлиши мумкин эди. Дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатдики, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш жараёнлари ривожи учун фискал рағбатлар самара-дорлигини пасайтирувчи қатор муаммолар мавжуд. Хусусан, солиқ имтиёзларининг ўсиш суръати саноатдаги маҳсулотлар ҳажмининг ўсиш суръатидан илгарилаб кетмоқда, хусусан 2011-2016 йилларда саноатдаги корхоналарга тақдим этилган солиқ имтиёзлар ҳажмининг ўсиш суръатлари ўртача 27 фоизни ташкил этган бир вақтда саноатдаги маҳсулотлар ҳажмининг ўсиш суръатлари ўртача 19 фоизни ташкил этган. Алоҳида йиллар бўйича эса 2012 йилда саноатдаги солиқ имтиёзлар ҳажмининг ўсиш суръати 107 фоизни ташкил этган бўлса, саноатдаги маҳсулотлар ҳажмининг ўсиш суръати 22 фоизни ташкил этган. 2016 йилда саноатдаги солиқ имтиёзлар ҳажми 21 фоизга камайган бир вақтда саноатдаги маҳсулотлар ҳажмининг ўсиш суръати 7 фоизни ташкил этган, бу эса ўз навбатида солиқ рағбатларидан фойдаланиш самарадорлиги пастлигидан далолат бермоқда. (2-жадвал)
Download 391.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling