Глобал муаммолар
Download 43.88 Kb.
|
ГЛОБАЛ МУАММОЛАР
Шарофиддин Тўлаганов
ЎзА Муаллиф: Гули Йўлдошева – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қарашли Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази илмий ходими; сиёсатшунослик фанлари доктори; халқаро муносабатлар бўйича профессор-ўқитувчи. Гули Японияда (1998 йили), IREX стипендияси доирасида 1998 – 1999 йилларда, Фулбрайт стипендияси доирасида эса 2001 – 2002 йилларда АҚШда малака оширган. 2009 – 2010 йилларда Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастурининг сиёсий масалалар бўйича эксперти бўлган. Глобаллашув ва миллатчилик кайфияти танқид қилинаётган пайтда омухта жараён – “янги регионализм” ҳақида гапириш мумкин, унга кўра, минтақалар кўпинча тарихий ва маданий яқинлигига асосланган ҳолда умумий муаммоларни ҳал этиш йўлида ҳамкорлик қилади. Биз шу маънода Марказий Осиё, Туркия, Эрон, Афғонистон, Озарбайжон ва Покистоннинг ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапиришимиз мумкинми? Ушбу минтақа ва мамлакатларни Иқтисодий ҳамжамият ташкилоти (ИҲТ) бирлаштириб туради ва бу тузилма фаолияти жонлантирилса, минтақадаги умумий мақсадларга эришишга ёрдам бериши мумкин. НазарияИлм оламида шу пайтгача глобаллашув ҳодисасини тан олмаслик ва уни постиндустирал Ғарб трансмиллий компанияларининг фаолиятига йўйишдан тортиб, илмий технологиялар ва инсониятнинг транспорт ва коммуникация соҳасидаги ютуқлари натижаси бўлган объектив реаллик эканини эътироф этишгача бўлган тенденция ривожланиб келди. Бироқ глобаллашув объективлигини тан олган ҳолда, ҳамма ҳам глобализм ва регионализм жараёнларини бир хил тушунмайди. Айрим кишилар фикрича, бу жараёнлар “одамларнинг онгининг аниқ ифодаланган субъектив омили” ҳисобланади[1]. Бизнингча, Бёрн Ҳеттн[2] ҳақиқатга яқин, у дунёдаги янги шаклланаётган минтақалар, яъни “янги регионализм” деб аталувчи ҳодиса доирасидаги ички ўзгаришлар натижаси ўлароқ, “қуйида” ривожланаётган жараёнларни регионализм деб атайди. Иқтисодий нуқтаи назардан, регионализм “мамлакатлариннг ўзаро боғлиқлигини ва хўжалик юритувчи субъектлар манфаатларининг миллий чегаралардан ташқари чиқиши, бироқ ушбу тенденцияларнинг амал қилиш доираси минтақа ҳудуди билан чекланиши”ни англатади[3]. Ички ўзгаришлар ва иқтисодий фаолият кенгайиши натижаси сифатида қаралаётган регионализм талқинига яна бир муҳим омил – хавфсизлик муаммоларининг ортиб бораётгани: глобал ва минтақавий таҳдидлар, муаммолар ва хатарлар, жуғрофий-сиёсий беқарорлик ва ҳк.ни қўшиш керак бўлади. Замонавий Марказий Осиёнинг сўнгги ўн йилликлардаги ривожланиши бунга яққол мисол бўла олади. Download 43.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling