Глобаллашувнинг фалсафий муаммолари


Глобал онгни шакллантириш


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/17
Sana20.11.2023
Hajmi5.6 Mb.
#1789112
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
YUeZNALkjbqcZaUmE1R59eZtZ25FtYpIAiTgqLxu

Глобал онгни шакллантириш 
зарурияти
Глобаллашув жараёнларини назарий жиҳатдан англаб етиш ва глобал
муаммоларни бартараф этиш нафақат ўта оғир ва узоқ давом этадиган,
балки кутилган натижаларга қандай эришиш мумкинлиги хусусида ҳали
аниқ жавоблар ва узил-кесил ечимларга эга бўлмаган ишдир. Айни
вақтда аксарият тадқиқотчилар глобал тангликларни бартараф этиш
имкониятини оммавий онгда янгича ахлоқнинг шаклланиши ва мустаҳ-
камланиши, маданиятнинг ривожланиши ва унинг инсонпарварлашуви 
билан боғламоқдалар. Бунинг учун жиддий асослар бор, зеро одам-
ларнинг феъл-атвори, хатти-ҳаракатлари, пировард натижада эса 
улар эришишга ҳаракат қиладиган натижа асосан уларнинг ҳаётга 
муносабати ва фикрлаш тарзи билан белгиланади. 


36
Халқаро кучларнинг бирлашуви. 
Халқаро кучларнинг лозим даражада бирлашуви, уларнинг муво-
фиқлаштирилган, изчил ва энг муҳими, самарали ҳаракатлари ҳам
ҳали мавжуд эмас. Нега шундай бўляпти ва бунга нима халақит 
беряпти? Ҳозирги ранг-баранг ва зиддиятларга тўла дунёда кели-
шилган ҳаракатларни амалга ошириш мумкинми? Агар мумкин 
бўлса, бунга қандай асосда эришиш мумкин? Булар бугунги кунда
ижтимоий тафаккур, шу жумладан фалсафа ечишга ҳаракат қила-
ётган бош масалалардир. 


37
Глобал муаммоларни ҳал қилишда
хусусий ва умумий манфаатлар.
Ҳар бир халқ, ҳар бир мамлакат халқаро муносабатларнинг у ёки бу тартибида,
давлатлараро савдо оқимларининг йўналиши ва капиталларнинг тақсимлани-
шида ўз муайян манфаатига эга бўлади. Улар табиий ресурслардан фойдала-
ниш, атроф муҳитни сақлаш ва шу каби масалаларда доим ўз манфаатларини 
ҳимоя қиладики, бу уларнинг сиёсатида умумий масалаларда ҳам, хусусий 
масалаларда ҳам бевосита акс этади ва бошқа мамлакатлар сиёсатига ўх-
шамаслигига сабаб бўлади. Баъзан ички манфаатлар умумий манфаатлар-
дан устунлик қилади. Бундай ҳолларда мазкур сиёсат бошқа давлатларнинг
манфаатларига зид равишда амалга оширилади. Масалан, экология нуқтаи 
назаридан бу қўшни ҳудудларда яшовчи халқларнинг қарама-қарши манфаат-
лари тўқнашган ҳолларда кўп кузатилади. 
Аммо ҳозир, жамият ҳаётининг интернационаллашуви ва иқтисодий алоқалар
нинг ўсиб бораётган интеграциялашуви шароитида, сайёрамизнинг турли бур-
чакларида жаҳон ҳамжамиятининг ядро уруши, экологик танглик, демографик 
кескинлик ва ресурслар тақчиллигини бартараф этишдан иборат объектив 
манфаатларини ўзларининг умумий манфаати деб билувчи одамлар сони
тобора кўпайиб бормоқда. Маърифатли сиёсий ва жамоат арбоблари янада 
аниқроқ англаб етаётган келишилган ҳаракатларга бўлган бу объектив эҳтиёж 
ҳозирнинг ўзидаёқ айрим давлатлар хулқ-атворига таъсир кўрсатмоқда ва
ҳатто уларнинг ички ва ташқи сиёсатини маълум даражада белгиламоқда. 


38
1981 йилда биринчи шахсий компьютер пайдо бўлиши билан бош-
ланган ахборот инқилоби (у компьютер инқилоби деб ҳам аталади) 
жаҳоннинг аксарият мамлакатларида одамлар турмуш тарзини ва
уларнинг меҳнати хусусиятини бутунлай ўзгартириб юборди. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling