шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. Шунингдек
глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон
хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал
коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади.
5
Глобалистика
Жаҳон ривожланишининг энг янги тенденцияларини англаб
етиш борасидаги кўп сонли саъй-ҳаракатлар
глобаллашув жараёнларининг моҳияти, тенденциялари ва
сабабларини, улар таъсирида юзага келаётган глобал
Муаммоларни аниқлаш ва бу жараёнларнинг оқибатларини
англаб етишга қаратилган фанлараро илмий тадқиқотлар
соҳаси – глобалистика пайдо бўлишига олиб келди.
Кенгроқ маънода «глобалистика» атамаси глобаллашувнинг
турли жиҳатлари ва глобал муаммоларга оид
илмий, фалсафий, маданий ва амалий тадқиқотларни,
жумладан уларнинг олинган натижаларини, шунингдек
уларни айрим давлатлар даражасида ҳам, халқаро миқёсида
ҳам иқтисодий, ижтимоий ва сиёсийжабҳаларда амалга жорий
этиш борасидаги амалий фаолиятни ифодалаш
учун қўлланилади
6
Глобал жараёнларнинг
шаклланиш тарихи
Ҳозирги глобаллашув жараёнларининг илк нишоналарига XV аср
охирларидан бошлаб дуч келиш мумкин, XIX аср бошига келиб эса у
амалда реал шакл-шамойил касб этди. Бу пировардида
ягона географик, маълум даражада иқтисодий ва сиёсий
жаҳон майдони шаклланишига олиб келган Буюк географик
кашфиётлар юз берган давр эди. Айни шу даврда
дунёни тушунишга нисбатан геоцентрик ёндашувлар
гелиоцентрик ёндашувларга ўрин бўшатди, инсоният эса,
ниҳоят, кун ва туннинг алмашишини тўғри талқин қилишга
Do'stlaringiz bilan baham: |