муваффақ бўлди. Фан фалсафадан ажралиб чиқиб, билимлар тўпланиши
ва техниканинг
ривожланишига кучли туртки берди, фан-техника тараққиёти ва саноат
инқилоби юз беришига сабаб бўлди. Сўнгги зикр этилган воқеалар
пировард натижада инсоннинг табиатни ўзгартирувчи
имкониятлари ва унинг атроф муҳит билан муносабатини
бутунлай ўзгартирди.
7
Фундаментал глобаллашув
Глобаллашувнинг навбатдаги
босқичи дунё
миқёсидаги алоқалар, тузилмалар ва
муносабатлар юзага келиши билан
боғлиқ. Мазкур жараёнлар
натижасида дунё ўзининг
деярли барча жиҳатларида яхлит бир
бутун организм сифатида узил-кесил
шаклланди. Фундаментал деб
номланувчи бундай глобаллашувнинг
илк аломатлари XIX асрнинг иккинчи
ярмида пайдо бўлди,
XX аср ўрталарига келиб эса у тўла
даражада борлиққа айланди.
Айни шу даврда дунёни иқтисодий
бўлиб олиш
якунланди ва бунинг натижасида турли
мамлакатлар ва халқларнинг кучайиб бораёт-
ган ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқадиган
мутлақо янгича тусдаги кескин халқаро
муаммолар юзага келди. Бу жараёнлар нафа-
қат иқтисодиёт, сиёсат ва ижтимоий ҳаётни,
балки алоқа ва коммуникация воситаларини,
шунингдек маънавий жабҳа – маданият, фан
ва фалсафани ҳам қамраб олди. Турли-туман
халқаро ташкилотлар, форумлар, съездлар,
конгресслар вужудга кела бошладики,
бунга ўша даврда алоқа ва оммавий
Коммуникация воситаларининг фаол
ривожланиши ҳам имконият
яратди.
8
Do'stlaringiz bilan baham: |