Глоссарий аввалдан тил бириктирмай бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиладиган жиноятлар


Download 131 Kb.
bet7/12
Sana19.10.2023
Hajmi131 Kb.
#1710104
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Yuridik psixologiya glossariy

ВИЗУАЛ ПСИХОДИАГНОСТИКАинсонни кузатиш, кўриб идрок этиш асосида унинг руҳий ҳолатини аниқлаш. Бошқача айтганда, руҳий ахборотни қандайдир тест ёки инструментал усуллардан фойдаланмай туриб ўрганиш.
ФИЗИОЛИГИК АФФЕКТ - тўсатдан юзага келадиган руҳий ҳаяжонланиш, қисқа муддатли, лекин шиддат билан кечадиган эмоционал муносабат; қисқа муддатли лов этадиган ғазаб, айни маҳалда фавқулодда кучли, шиддатли кечинма: ғазабга айланадиган қаҳр; даҳшатга айланадиган қўрқув, тушкунликка соладиган сиқилиш, бунинг натижасида айбдор ўз ҳаракатларини назорат қилиш имкониятини ва уларни бошқариш қобилиятини бир мунча фурсат йўқотади.
ГАНГСТЕР (ингл. тўда, босқинчи) — жиноий дўқ-пўписа, товламачилик, одам ўлдириш ва ўғирлаш каби ишлар билан шуғулланувчи босқинчилар тўдасининг иштирокчиси.
ГАРОВ1 — 1) фуқаролик ҳуқуқида мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг асосий усулларидан бири. ЎзР ФК бўйича қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятини бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талабини гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга куювчи)нинг қонунда белгилаб қўйилган чегиришлардан кейин бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли суратда қаноатлантиришга хақли бўлади. Гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-мулкни йуқотганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта хақидан, бу мол-мулк кимнинг фойдасига суғурта қилинган бўлишидан қатъий назар, башарти, мол-мулкни йўқотиш ёки унга зиён етказиш гаровга олувчи жавобгар бўлган сабабларга кўра юз берган бўлмаса, ўз талаби юқоридаги асосларда қаноатлантирилишига хақли. Гаровнинг алоҳида турлари сифатида ЎзР ФК ломбарддаги ашёлар гарови, муомаладаги товарлар гарови, ипотека ажратилади; 2) жиноятларнинг олдини олиш чоралари ЎзР ЖПКнинг 36-бобида назарда тутилган.
ГАСТРОЛЁР ЖИНОЯТЧИЛАР — криминологияда тактика нуқтаи назаридан жиноятларни ўз турар жойларидан ёки жойлашган ўринларидан ташқарида содир этадиган ёҳуд ўзларининг профессионал ҳаракатчанлиги туфайли (узоқ рейсларга қатновчи хайдовчилар) турли жойлардаги жиноий таъқиб органларининг назарига тушадиган жиноятчилар.

Download 131 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling