МИМИКА – юзнинг мулоқот пайтидаги динамик ифодаси. Жест (имо-ишора) – жамиятда ишлаб чиқилган ва руҳий ҳолатни ифодалайдиган ҳаракат. Уларга қараб, биз инсоннинг бирор-бир воқеага, шахсга, нарсага муносабати ҳақида хулоса қиламиз.
НУТҚИЙ МУЛОҚОТ – энг универсал алоқа воситаси ҳисобланади. Зеро, нутқ орқали ахборотнинг мазмуни деярли тўлиқ берилади. Вербал мулоқот орқали шахс ўзининг фикр-мулоҳазаларини бемалол баён эта олади.
ОНГ – бу фақат одамгагина тааллуқли бўлган объектив дунёни олий шаклидаги тасвири ва бу тавсир уйғунлашган психик жараёнлар орқали амалга оширилади.
ПРОФАЙЛИНГ – бу шахснинг новербал хатти-ҳаракатлари ва ўзига хос хусусиятларини баҳолаш орқали унинг ҳаракатларини ҳаққоний баҳолаш, башорат қилиш методикаси ҳисобланади.
ПСИХИКА – бу инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи ва ички оламни онгли равишда акс эттиришимиз ва англашимизни таъминлайди.
ПАРАМНЕЗИЯ (юнон. para олдида, ёнида, mnesic эслаш) парамнезия; содир бўлаётган воқеликнинг қачонлардир бошдан кечирилгандек бўлиб туюлишидан иборат хотира касаллиги; ёлғон эсдаликлар ёки хотиранинг акс этиши (иллюзияси).
ПРОАКТИВ ТОРМОЗЛАНИШ (лотинча pro - олға, activus фаол); аввалги фаолиятнинг ундан кейинги материалларни эсда қолдириш ёки эсга туширишга салбий таъсир кўрсатишдан иборат хотира қонуни. Проактив тормозланишнинг физиологик асоси асаб жараёнлари, яъни қўзғалиш ва тормозланиш ўртасидаги индукцион (лотинча inductin - келтириб чиқарувчи) муносабатдир.
РЕТРОГРАД АМНЕЗИЯ (лотинча retrogradis - орқага кетувчи, а-инкор юкламаси, мнемахотира); Илгари юз берган воқеа ва ҳодисаларни эсда сақлашдан, ҳозир содир бўлган воқеа ва ҳодисаларни унитишдан иборат хотиранинг касалланиши ёки шикастланиши (нуқсони). Хотиранинг тикланиши эса унитиш жараёнига тескари равишда рўй беради; кейинчалик унитилган олдин, олдин унитилганлар кейин эсга туширилади.
РЕПРОДУКЦИЯ (лотинча re - қайтадан, pradicio - эсга тушириш) репродукция; онгда мавжуд нарсаларни қайта тиклаш ёки эсга туширишдан иборат хотира жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |