РЕТЕНЗИЯ (лотинча retecio - тутиб туриш) ретензия; хотиранинг идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни сақлаб қолиш вазифаси (функцияси).
ЭМПИРИЯ – бу одамнинг ички дунёси асосида тўпланган тажриба ташқи дунё (атроф-муҳит, шароитлар, муносабатлар) дан йироқ бўлганлигини билдиради. Инсон “қафасда”, унинг ички дунёсини ўзгартириб бўлмайди, унинг табиати асли шундай деган фикрлар бўлган эди.
ЭКСПЕРТИЗА – мустақил тергов ҳаракати бўлиб, у эксперт хулосасини олишга йўналтирилган ва қатъий қонун билан тартибга солинган жараёндир. Экспертиза жиноятни тергов қилиш даврида ёки суд муҳокамаси жараёнида фан-техника, санъат ва касб-ҳунар соҳаларида махсус билимни татбиқ этишга эҳтиёж вужудга келгандагина ўтказилади.
ЭКСПЕРТ - ушбу Кодекснинг 76 ва 78 - моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши;
-ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлик текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши;
-суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг чақирувига биноан суриштирувда, дастлабки терговда ёки суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши;
-ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши;
-экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор килмаслиги;
-тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши;
-иш тергов
ЁЛҒОН ГУВОҲИК БЕРИШ — суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёки ишни судда кўриш вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши ёҳуд экспертнинг била туриб нотўғри хулоса бериши, шунингдек, бир тилдан иккинчи тилга била туриб нотўғри таржима қилиш. ЎзР ЖКнинг 238-моддасига кўра, бу каби ҳаракатлар жиноят деб топилган. Ушбу жиноятнинг объекта одил судловни амалга оширувчи прокуратура, суриштирув ва дастлабки тергов идораларининг фаолияти ҳисобланади. Шу билан бирга, жиноят қонунчилигининг қўриқланадиган яна бир объектда бу ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлашда гувоҳнинг, жабрланувчининг, экспертнинг, таржимоннинг ёки уларнинг яқин қариндошларининг соғлиги ҳамдир. Ёлғон гувоҳликнинг барча турлари расмий таркибли жиноят бўлиб, улар ёлғон кўрсатув, хулоса берилган ёки таржима қилинган вақтдан бошлаб, уларнинг исботи учун қонун қабул қилинган-қилинмаганлигидан қатъий назар, тамомланган деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |