Глоссарий фан бўйича қисқача изохли луғат


Download 29.51 Kb.
bet4/8
Sana20.06.2023
Hajmi29.51 Kb.
#1629386
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Педагогикадан глоссарий

Мақсад бўлғуси натижалар ҳақида ҳар доим ақлан ўйлаб кўрилган, ривожлантирилган хаёлий тасаввурлар, келгусидаги режалар.
Метод – 1) табиий ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини тадқиқ қилиш, билиш усули; 2) ҳаракат қилиш усули, тарзи.
Методика – бирор ишни ташкил қилишда мақсадга мувофиқ қўлланадиган усуллар.
Методология- дунёни илмий билиш методи ҳақидаги таълимот.
Мотив – маълум эҳтиёжларни қондириш учун асос бўладиган кишининг ички фаолият мазмуни.
Муаммоли ўқитиш – ўқув машғулотини ташкил этиш шакли бўлиб, унда педагог раҳбарлигида муаммоли вазият юзага келтирилади ва унинг ҳал қилинишида таълим олувчилар фаол мустақил ҳаракат қиладилар.
Педагоглик ихтисослик – таълим натижаси ўлароқ билим, малака ва кўникмалар мажмуидан иборат касбий гуруҳ доирасидаги фаолият тури.
Педагогик фаолият – таълим мақсадларини амалга оширишга қаратилган ижтимоий фаолиятнинг алоҳида тури.
Педагогик жараён - таълим масалалари, унинг тараққиётини ҳал қилишга қаратилган, махсус ташкил этилган педагог ва тарбияланувчиларнинг ўзаро муносабатлари.
Педагогик маҳорат - педагогик жараённи билиш, уни ташкил эта олиш, ҳаракатга келтира олиш, педагогик жараённинг юқори самарадорлигини белгиловчи шахснинг иш сифати ва хусусиятлари синтези.
Педагогик мулоқот - таълим олувчиларнинг мақсадлари ҳамда уларнинг биргаликдаги фаолиятлари мазмунидан келиб чиқадиган ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришни, бир-бирини англаш ва қўллаб-қувватлашни ташкил этишнинг кўп қиррали жараёни.
Педагогик такт - болалар фаолиятининг турли доираларида улар билан мулоқотда бўлишнинг педагогик тамойили, ўлчови, ўқувчилар билан уларнннг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тўғри мулоқотда бўла олиш малакаси.
Педагогик малака - муайян тоифадаги вазифаларни ҳал қилиш имкониятига эга бўлган мутахассиснинг касбий педагогик тайёргарлиги даражаси ва тури.

Download 29.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling