Глоссарий
Download 45.44 Kb.
|
Glossariy1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ролли ўйин
Маслаҳат бериш (consultation) – бир кишининг бошқасига мақсадли суҳбатни қўллаган ҳолда ёрдам бериш йўли. Маслаҳат бериш муаммо ечимига йўналтирилган бир нечта сессияни кўзда тутади. Бу – икки киши тўпланиб, шахсий муаммоларини тадқиқ қиладиган ва уларнинг ечимини топадиган жараён. Бу – иш билан боғлиқ ёки шахсий тавсифдаги муаммоларнинг амалий ечимини излаш усули
Маъруза (лотинча lectio – ўқиш) – билим бериш, тажриба алмашиш, воқеа-ҳодисалар, фактларни тавсифлаш, концепция ва тамойилларни намойиш қилиш мақсадида, эҳтимол, кўргазма воситалардан фойдаланган ҳолда тизимга солинган фикр баёни Мазкур шакл билимларни оғзаки узатиш ва уларнинг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишига, ўқитувчининг тингловчиларга бевосита таъсирига асосланади Ўқув материали, бирор масала, илмий, сиёсий мавзуни тизимли оғзаки баён қилиш Ролли ўйин – ўрганувчилар маълум ролларни норасмий, аммо максимал табиий ўйнайдиган таълимий усул (метод). Тизимга солинган ёки спонтан шаклда ўтказилиши мумкин Шартли ролни ўйнашга асосланган. Ролни ижро этиш иштирокчиларга қуйидаги имкониятларни беради: ўзининг «табиий», яъни одатдаги хулқини ўрганиш; қабул қилинган хулқ-атвор чегарасидан ташқарига чиқиш; ишда лозим бўлган ҳаракатларни ўзлаштириш. Видеога тушириш туфайли ролли ўйиннинг таълимий самараси янада ортади. Ролли ўйинда вазият баён қилинади, бироқ қоидалар эълон қилинмайди – ҳар бир иштирокчи ўз ролининг мазмунидан келиб чиқиб ҳаракат қилиши кўзда тутилади. Ролли ўйин фақат ҳаракат тарзини эмас, балки иштирокчининг ўз ҳаракатларига муносабатини ҳам кузатишга имкон беради Семинар (лотинча seminarium – кўчатзор) – тадқиқот, амалга оширилган лойиҳа натижалари билан ўртоқлашишга йўналтирилган учрашув; маъруза, муҳокама, давра суҳбати кўринишида ташкил этилиши мумкин. Ўқитиш тури, бунда: 1) амалий машқлар билан мустаҳкамланадиган назарий маълумотларнинг салмоқли ҳажми берилади; 2) иштирокчилар ўртасида тажриба ва технологиялар алмашинуви содир бўлади. Семинарлар, биринчи навбатда, савдо-сотиқ ва истеъмол маркетинги, молия, логистика ва бошқа соҳаларда билим беришни кўзда тутади. Download 45.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling