Глоссарий


Download 45.44 Kb.
bet1/3
Sana02.11.2023
Hajmi45.44 Kb.
#1739059
TuriСеминар
  1   2   3
Bog'liq
Glossariy1


ЁШЛАР ЭКО ҲАЁТНИ ТАНЛАЙДИ!” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ТАРҒИБОТ ГУРУҲЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР. БЎСТОНЛИҚ, 28-1.09.14 ЙИЛ





ГЛОССАРИЙ


Баҳс-мунозара (discussion method) – гуруҳда ўқитиш усули, бунда гуруҳ аъзолари муаммони ечиш ёки билимларини ошириш, мавзуни тушуниш мақсадида ўз ғояларини оғзаки таклиф этадилар. Усулни самарали қўллаш учун иштирокчилар муҳокама предметига оид етарли билим ва тажрибага эга бўлишлари лозим. Шунинг учун ҳам мазкур усул айниқса катталар таълимида мақсадга мувофиқ саналади


Гуруҳий мунозара – икки ва ундан ортиқ иштирокчининг бирор таълимий вазиятдаги мулоқоти. Давра суҳбати, конкрет вазият муҳокамаси ва бошқа усулларнинг бир қисми бўлиши мумкин


Давра суҳбати (round-table) – бирор масалани оммавий муҳокама қилиш шаклларидан бири; бунда иштирокчилар думалоқ (шартли равишда) стол атрофида ўтирадилар, тенг ҳуқуққа эга бўладилар, фикр билдиришда маълум кетма-кетликни сақлайдилар. Одатда, долзарб ижтимоий муаммоларни ечишнинг барчага маъқул (компромисс) йўлларини топишда фойдаланилади


Индикатор – ижтимоий кўрсаткичларга эга бўлган объектларнинг содда хусусиятлари; ўрганилаётган объектнинг кузатиш ва ўлчашга қулай тавсифи


Катталар таълими (adult learning) – а) интеллектуал, жисмоний ва ижтимоий ривожланишда етукликка эришган кишиларнинг янги билим ва кўникмаларни ўзлаштириши, янги муносабатларни ривожлантириши; б) катталар янги билим ва кўникмалар эгаллайдиган, янги муносабатлар ва интеллектуал, биологик ҳамда ижтимоий омилларни ривожлантирадиган жараён, мазкур омиллар болалар таълимига таъсир кўрсатувчи омиллардан фарқ қилади


Кенгаш, кенгаш (маслаҳат) мажлиси – кишилар ниманидир биргаликда муҳокама қиладилар. Бироқ учрашув кенгаш саналиши учун бунинг ўзи етарли эмас. Иккинчи белги ҳам мавжуд бўлиши лозим – кенгашда албатта қарор қабул қилинади. Кўпчилик кенгашлар унда қарор қабул қилиш кўзда тутилмагани, якуний маҳсулот бўлмагани сабабли муваффақиятсизликка учрайди. Бу ҳолда ўтказиладиган тадбир қўл остидагиларнинг раҳбариятга берган ҳисоботи, вазифаларни белгилаш йиғилиши (планёрка), фикр алмашиш, ахборот тарқатиш – исталган нарса бўлиши мумкин, бироқ кенгаш бўлмайди.
Кенгаш – музокара билан ақлий ҳужум ўртасидаги тадбир. Музокарада асосий эътибор томонлар манфаатларини мувофиқлаштиришга, кейин қарор қабул қилишга қаратилади. Кенгашда эса аввал бир ташкилот доирасида ечилаётган муаммо таҳлил қилинади ва ажратиб олинади, шундан сўнг унинг ечимини топиш учун ақлий ҳужум ўтказилади



Download 45.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling