Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


§ 52. Шахта стволи бѝйлаб одамларни тушириш ва чиқариб олиш вақтида ПА ни


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha


§ 52. Шахта стволи бѝйлаб одамларни тушириш ва чиқариб олиш вақтида ПА ни 
транспортда ташиш тақиқланади. Шахта стволи бѝйича ПА ни юклаш, тушириш, 
ҳаракатлантиришда ствололди ҳовлиси ва ствол ѐнидаги шахта устидаги бинода фақат 


19 
портлатувчи, тарқатувчи, ПА ни юклайдиган ва туширадиган ишчилар, кѝтариш механизмини 
бошқарувчи, стволчи ва ПА ни етказиб бериш юзасидан масъул, назорат шахси иштирок 
этишига рухсат этилади.
§ 53. Шахта стволи бѝйича ПА ни тушириш-кѝтариш, фақат диспетчер (шахта бѝйича 
навбатчи) бу ҳақида кѝтариш юзасидан масъул бѝлган техник назорат шахсни хабардор 
қилганидан кейингина бажарилиши мумкин.
ПА жойлаштирилган қути ва қоп этаж катагининг кѝпи билан 2/3 қисмини эгаллаши, аммо 
эшик катаги баландлигидан ортиқ бѝлмаслиги керак.
ПА жойлаштирилган қути ва қопларни вагончаларда туширишда, улар вагонча бортидан 
чиқиб турмаслиги керак, вагончалар эса катакка мустаҳкам маҳкамланиши лозим.
Тезлатиш воситаларини ПМ дан алоҳида тушириш (кѝтариш) зарур.
§ 54. Қия иншоотлар бѝйлаб портлатувчиларни ПА билан ва етказиб турувчиларни ПМ 
билан одамларга мѝлжалланган вагончаларда тушириш-кѝтаришда битта ѝриндиққа битта 
портлатувчи ѐки етказиб турувчи бѝлиши мумкин.
§ 55. Битта одамга этаж катаги полининг 1 м
2
ҳисобида бир вақтда битта катакда бир неча 
портлатувчиларни ПА жойланган сумка билан ва теказиб турувчиларни ПМ жойланган сумка 
билан тушириш ѐки кѝтаришга рухсат этилади. Кѝрсатилган шахсларнинг ҳар бирида кѝпи билан 
мазкур Қоидаларнинг § 48 да айтилганларига тенг бѝлган миқдорда ПА бѝлишига рухсат 
этилади.
Портлатувчиларни ПА билан ва етказиб турувчиларни ПМ билан тушириш-кѝтариш 
навбатдан ташқари бажарилиши керак.
§ 56. Ерости иншоотларида ПА ни транспорта билан ташиш кѝпи билан 5 м/с тезликда 
бажарилиши керак. Машинистнинг кѝтариш машинасини, лебедкани, тепловозни ва шу кабиларни 
силкитмасдан ишга тушириши ва тѝхтатиши мажбурийдир.
§ 57. Ерости иншоотларида ПА ни транспорта билан ташиш (етказиб бериш) қуйидаги 
шартларга риоя этилган ҳолда бажарилиши керак: 
а) ПА ни юклаш-тушириш ишлари фақат белгиланган жойларда бажарилишига рухсат 
этилади; 
б) ПМ ва ТВ ни битта темир йѝл таркибида ташишда, оралари бѝш вагончалар билан 
ажратилган бошқа-бошқа вагончаларда бѝлиши, бунда ПМ жойланган вагонча ва ТВ жойланган 
вагонча орасидаги масофа, шунингдек бу вагончалар ва электровоз орасидаги масофа 3 м дан кам 
бѝлмаслиги лозим. Таркибда ПА дан ташқари бошқа юклар ортилган вагончалар бѝлмаслиги керак; 
в) детонаторларни ташиш, ички ѐғоч билан қопланган ва томи ѐнмайдиган материал билан 
бутунлай ѐпилган траспорт воситаларида бажарилиши керак. Шундай ТВ жойланган қути, 
шунингдек сумка ва кассетлар юмшоқ материалларга қѝйилиши ва баландлигини бир қатор қилиб 
терилиши керак. Бошқа ПА ни одатдаги транспорт воситаларида, уларни бортигача юклаб ташишга 
рухсат этилдаи; 
г) контактли электровозлар билан ПМ ташиш, томи ѐнмайдиган материал билан бутунлай 
ѐпилган вагончаларда бажрилиши мумкин. Донадор ПМ ни ѐнмайдиган мато билан ѐпишга рухсат 
этилади; 
д) ПА жойланган транспорт воситалари (таркиб) олди ва орқа томонидан нурли танитувчи 
махсус белгиларга эга бѝлиши керак, бу белгиларнинг мазмуни билан шахта (кон, карьер ва шу 
кабилар) ходимлари таништирилиши лозим; 
е) ПА ни кон иншоотлари бѝйлаб ташишда, қарама-қарши томондан шу иншоотлар
бѝйлаб келаѐтган транспорт ва одамлар тѝхташлари, ҳамда ПА жойланган транспорт воситаларини
ѝтказиб юборишлари мажбурийдир; 
ж) ПА ни ташиш (етказиб бериш) билан боғлиқ бѝлган транспорта воситалари ҳайдовчилари 
ва барча шахслар хавфсизлик талаблари бѝйича йѝриқдан ѝтган бѝлишлари керак; 
з) ПА ни рельсли транспортлар билан ташишда, электровоз машинисти, портлатувчи ѐки 
тарқатувчи, шунингдек ПА ни ташиш билан боғлиқ бѝлган ишчилардан ташқари поездда ҳеч ким 


20 
бѝлмаслиги керак; кузатувчи шахслар одамларга мѝлжалланган вагонларда поезднинг охирида
бѝлишлари керак. Поездни тезлиги кузатувчи шахснинг ҳаракатланиш тезлигидан катта бѝлмаса,
уни пиѐда кузатишга рухсат этилади; 
и) ПА ни махсус жиҳозланган, қулф билан қулфланган ва ПА омборида тамғаланган
вагончалар, контейнерлар, бошқа сиғимларда кузатувчи шахсларсиз ташишга рухсат этилади; 
к) ички ѐнув двигателли транспорта воситалари билан ПА ни ташиш (етказиб бериш) 
юзасидан, уларни техник ҳолатига бѝлган талаблар қисмида Портловчи моддаларни автомобиль 
транспорти билан ташишда хавфсизлик қоидалари мувофиқ равишда амалга оширилиши керак. 
“Саноатконтехназорат” ДИ органлари билан келишилган хавфсизликнинг қѝшимча чораларини 
амалга оширган ҳолда, ПМ ни (таркибида гексоген ва нитроэфирлар бѝлганларидан бошқаларини) 
участка сақлаш пунктларидан портлатиш ишлари жойиларигача юклаш-етказиш машинасини 
чѝмичида етказиб беришга рухсат этилади; 
л) ПА ни ташишда бевосита иштирок этаѐтган шахслар, изоляцияловчи ѝз-ѝзини қутқаргич 
билан таъминланишлари шарт.
§ 58. Дастаки вороток ва лебедкалар билан жиҳозланган шурфларни қазиб ѝтишда ПА ни 
тушириш-кѝтариш қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда бажарилиши лозим: 
а) забойда портлатиш ишларига алоқадор бѝлмаган шахслар бѝлмаслиги керак; 
б) ПА ни тушириш-кѝтариш камида икки киши томонидан бажарилиши керак; 
в) вороток ва лебедкани храповикли қурилма ѐки автоматик ҳарактланувчи тормоз, тиркама 
илгакни эса сақловчи қулф билан жиҳозлаш керак; 
г) ПМ ни тушириш-кѝтариш ТВ дан алоҳида бажарилиши керак; 
§ 59. Лебедка қѝллаган ҳолда, юқорига қараб ѝтилувчи иншоотлар (печлар) бѝйлаб ПА ни 
тушириш-кѝтариш шахта (кон) раҳбари томонидан тасдиқланган лебедкани ѝрнатишга оид паспорти 
ва ишларни ташкил этишга мувофиқ амалга оширилиши керак.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling