Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


§ 46. ПА ни етказиб бериш корхона раҳбари (портлатиш ишлари раҳбари) томонидан


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha


§ 46. ПА ни етказиб бериш корхона раҳбари (портлатиш ишлари раҳбари) томонидан 
белгиланган йѝналишлар (маршрутлар) бѝйича бажарилади. Бу портлатувчилар ѐки кузатувчи 
шахслар назоратида йѝриқланган ишчилар томонидан амалга оширилади. ПА ни автомобиль 
транспортида етказиб беришда йѝналишларни танлаш, келишиш ва тасдиқлаш, шунингдек 
қѝриқлаш ва кузатиш “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бѝйича портловчи моддаларни 


18 
автомобиль транспортида ташиш қоидалари” талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади. 
Портлатувчидан ПМ ни олиш тартиби ва уларни етказиб бериш ҳақидаги ҳисобот корхона 
раҳбари томонидан белгиланади.
§ 47. Порталувчи моддалар ва тезлатиш воситалари сумкаларда, кассетлар, завод 
боғламлари ва шу кабиларда алоҳида-алоҳида етказиб берилиши ва ташилиши керак. Тезлатиш 
воситалари ва шай-патронлар фақат портлатувчилар томонидан ташилиши мумкин (юклаш – 
тушириш амаллари бундан истисно). 
Детонаторли шай-патронлар бѝлинмалари ичи юмшоқ материал билан қопланган ва бикир 
бѝлган сумкаларда (кастетларда, қутиларда) ташилиши керак.
§ 48. ТВ ва ПМ ни биргаликда етказиб беришда портлатувчи кѝпи билан 12 кг ПМ ташиши 
мумкин. Портлатувчи томонидан ташилаѐтган шай-патронларнинг массаси 10 кг дан ошмаслиги 
керак.
ПМ ни ТВ сиз сумкада ташилганда меъѐр 24 кг гача оширилиши мумкин.
ПМ ни завод боғламларида ташилганда, уларни миқдори оғирлик ташишнинг амалдаги 
меъѐрлари чегараларида бѝлиши керак.
§ 49. ПА ни наряд-накладной ѐки наряд-йѝлланма бѝйича омборлардан тѝғридан-тѝғри 
Қорақалпоғистон Республикаси ѐки бирор вилоят ҳудудида жойлашган портлатиш ишлари жойга 
етказиб беришда, ташиш учун ички ишлар органларининг рухсати талаб этилмайди. Бунда турли 
хил мослик гуруҳидаги портловчи моддалар, портлатиш воситалари ва аппаратлари биргаликда 
ташишга рухсат этилади. Бундай ташишга рухсатни портлатиш ишларини олиб борувчи
корхонанинг раҳбари, ѐки портлатиш ишлари раҳбари бериши мумкин.
Турли хил мослик гуруҳидаги ПАни (ПМ, ТВ ва НПА) биргаликда ташиш, ишлар 
бажариладиган жойларга ПА ни етказиб беришда қуйидаги шартларга риоя этиш зарур:
- Транспорт воситаси, уни юк кѝтариш қобилиятининг иккидан уч қисмидан
оширмасдан 
юкланади. 
Ихтисослаштирилган 
транспорт 
воситалари 
завод-
тайѐрловчининг фойдаланиш бѝйича йѝриқномасига мувофиқ равишда юкланади.
- ТВ транспорт воситасининг олдинги қисмига, ичининг ҳамма томонидан юмшоқ 
қистирма эга бѝлган, зич ѐпиладиган махсус қутилар, ѐхуд композит (СВП ѐки ЛПС ) 
материаллардан тайѐрланган штатли қутиларга жойлаштирилади. 
- ПМ жойланган боғламни ва ПВ жойланган қутини ажратиб қѝйиш, орасига электрѐқиш 
патронлар, оловѝтар шнур қутиларини қѝйиш ѐки ПМ жойланган боғлам ва ПВ 
жойланган қути бир-бирига тегишига йѝл қѝймайдиган бошқа усул билан бажарилади.
- Порохлар ва перфоратор зарядлари завод боғламида ѐки махсус қутиларда ва бошқа 
ПАдан камида 0,5 м дан узоқ қилиб жойлаштирилади. 
- Қутилар ва бошқа ПА жойлаштирилган ѝринлар бир-бирига уринмайдиган ва 
ишқаланмайдиган қилиб маҳкамланади.
§ 50. ПА ташилаѐтган вақтда автомобиль кузовида одамлар бѝлишига йѝл қѝйилмайди. 
Айрим ҳолларда ички ишлар ва “Саноатконтехназорат” Давлат инспекцияси маҳаллий органлари 
билан келишиш бѝйича ва уларга жой жиҳозлаб бериш шарти билан, ПА ташилаѐтган вақтда 
автомобиль кузовида қѝриқлаш хизмати шахслари бѝлишлари мумкин. ПАни иш жойига етказиш 
ва қайтариб олиб келиш вақтида портлаувчи ходимлар ихтисослаштирилган автомобиллар 
салонида (кузовида) тайѐрловчининг йѝриқномаларида кѝзда тутилган миқдор ва тартибда 
бѝлишлари керак.
§ 51. Ерости шароитларида ПАни етказиб бериш, шу мақсадлар учун махсус жиҳозланган
ва хавфсизлик талабларига жавоб берадиган шахта транспортининг барча турлари ва воситалари 
билан бажарилишига рухсат этилдаи.
Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling