Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


 Иш жойларида портловчи материалларни сақлаш


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha

4. Иш жойларида портловчи материалларни сақлаш 
§ 60. Иш жойларига етказиб бериладиган портловчи материаллар сумкалар, кассетлар ѐки 
завод боғламлари, шунингдек махсус машина ва контейнерларда бѝлиши керак. Бунда портловчи 
модда ва тезлатиш воситаларини ҳар қандай вазиятда бир-биридан алоҳида қилиб, детонацияни 
узатишга имкон бермайдиган масофада жойлаштириш керак. Портлатиш ишларига алоқадор 
бѝлмаган шахсларнинг портловчи материаллар сақланадиган жойда бѝлишларига рухсат этилмайди.
§ 61. ПА ни иш жойларида, зарядланган шпур, қудуқлар ва шу кабиларни назоратсиз 
(қѝриқланмасдан) қолдириш тақиқланади. Назорат (қѝриқлаш) тартиби корхона (шахта, кон, карьер ва 
бошқалари) раҳбарлари томонидан белгиланади.
Аҳоли пунктларида ѐки бинолар (иншоотлар) ичида портлатиш ишларини бажаришда ПА 
қѝриқланиш билан изоляцияланган хоналарда туриши керак. 
§ 62. Доимий назоратсиз (қѝриқлашсиз) ерости иншоотларида ПА ни сақлашга, уларни махсус 
сақлаш жойлари – участка пунктлари, ички қулфга эга бѝлган металл қутилар ѐки контейнерларга 
(сейфларга) жойлаштириш шарти бажарилганда рухсат этилади. 
Портловчи материалларни биргаликда сақлашда шкаф (қути) камида учта бѝлинмага 
ажратилган бѝлиши керак, улар портловчи моддаларни ва детонацияловчи шнурни жойлаштириш 
учун, портлатувчи ва назорат-ѝлчаш асбоблари, симлар ва шу кабиларни жойлаштириш учун, ҳамда 
электродетонаторли ѐки ѐндирувчи найлар жойланган кассетларни жойлаштириш учун 
мѝлжалланиши лозим. Детонаторларни сақлашга мѝлжалланган бѝлинманинг барча деворлари ички 
томонидан юмшоқ материаллар билан қопланган бѝлиши керак.
Участка пунктларига ѝрнатилган портловчи материалларни сақлашга мѝлжалланган металл 
шкафлар заминланиши керак. Бунда оралиқ қаршилиги 2 Ом дан ортмаслиги керак. Юқори 
солиштирма қаршиликка эга бѝлган жинсларда оралиқ қаршилиги маҳаллий йѝриқномалар билан 
белгиланади. 
§ 63. Портловчи материалларни зарядлашга қадар иш жойларида бир суткалик эҳтиѐж 
миқдорини хавфли зонадан ташқарида ва сменалик эҳтиѐж миқдорини хавфли зонада сақлашга рухсат 


21 
этилади, ялпи портлатишлар бундан мустасно, қайсики хавфли зонада қѝриқлаш билан мазукр 
қоидаларнинг § 60 талабларига риоя этган ҳолда ПА нинг зарядланадиган миқдори бѝлиши мумкин.
§ 64. ПМ ни зарядлаш машиналарида (кѝчма зарядлаш устахонаси ва перфоратор станция- 
лари лабораториялари бундан мустасно) бир суткадан ортиқ сақлаш тақиқланади.
§ 65. Шахталар стволлари, штолнья ( тоннель) оғзи ѐниида, уларни кавлаб ѝтишда, ПА ни 
шахталар стволлари ѐки штолнья (тоннель) оғзидан, шунингдек ер юзидаги бинолар ва иншоотлардан
50 м дан ортиқ масофада будкаларда ѐки айвонлар остида сменалик эҳтиѐж миқдорида сақлашга 
рухсат этилади.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling