9.3. Детонацияловчи шнур (детонацион тасма) қўллаб портлатиш
§ 116. Детонацияловчи шнур билан ишлаш (кесиш, пиротехник релега бириктириш ва шу
кабилар), ундан фойдаланиш бѝйича йѝриқномаларда (қѝлланмаларда) кѝрсатилган усулларда
бажарилиши керак.
Юқори температурали портловчи моддаларни портлатиш учун детонацияловчи шнурни
танлашда қѝлланиладиган шнурнинг температура чегаралари ҳисобга олиш керак.
ДШ ни асосий ва ѝринбосар тармоқларини портлатиш барча ҳолларда битта тезлатгич
билан бажарилиши керак.
9.4. Ноэлектрик детонаторларни қўллаб портлатиш (НТВ)
§ 117. Кичик энергияли тѝлқин узатгичлардан фойдаланилган ҳолда ноэлектрик тезлатиш
воситаси (НТВ) билан ишлаш, улардан фойдаланиш бѝйича йѝриқномаларга мувофиқ равишда
бажарилиши керак. Бунда тизимлар элементларининг ишончли бириктирилишини таъминлаш ва
тѝлқин узатгичларни юзага жойлаштирганда, уларни шикастланишининг олдини олиш керак.
Монтаж қилинган тармоқни ноэлектрик детонаторлар билан тезлатишни электр-оловли ва
электр усулларида бажаришга рухсат этилади.
§ 118. НТВ ни электродетонаторлар ва капсюль-детонаторлар билан тезлатишда, уларни
портлатиш импульси тарқалиш томонидаги кумулятив (йиғувчи) чуқурга жойлаштириш керак.
§ 119. НТВ тизимларини портлатишда порлатувчининг портлатилган жойга яқин
боришига паспорт (лойиҳа) билан белгиланган шамоллатиш вақти ѝтиши бѝйича, аммо
портлатиш вақтидан 5 минут ѝтганидан кейин рухсат этилади. Агар портлаш амалга ошмаса,
унда портлатувчини панагоҳдан чиқиши ва қайтишганлик сабабини аниқлаш учун электр усул
билан тезлатишда электрпортлатиш тармоғини ток манбасидан ажратиб, уни учларини қисқа
туташтирилгандан сѝнг камида 10 минутдан кейин, капсюль-детонатор билан тезлатишда
портлатишнинг ҳисобланган вақти ѝтганидан сѝнг камида 15 минутдан кейин рухсат этилади.
9.5. Дистанцион (узоқда туриб) портлатиш (радиопортлатиш)
Do'stlaringiz bilan baham: |