ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН АЙРИМ ТУШУНЧАЛАР ВА ҚИСҚАРТМАЛАР
РЎЙХАТИ
Портлатувчи – расмийлаштириш ва бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари билан белгиланадиган “Портлатувчининг ягона дафтари”га эга бѝлган малакали
ишчи (уста-портлатувчи).
ПМ - портловчи модда
ПА – портловчи материаллар (ашѐлар) - портловчи моддалар, тезлатиш воситаси,
нимпортлатиш ва портлатиш аппаратлари.
“Саноатконтехназорат” ДИ - Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва
коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат
инспекцияси - республика ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларнинг саноатда
ишларни бехатар олиб бориш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга
доир қонун ҳужжатлари ва меъѐрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари устидан
давлат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Детонатор (портлатгич) – капсюль-детонаторлар, пиротехник реле, электродетонатор
кабиларнинг умумий номи.
ДШ – детонацияловчи шнур (портлатув пилтаси).
КД - капсюль-детонатор (пистон-детонатор).
Техник назорат шахси – ПМ билан ишлаш ѐки портлатиш ишларига бевосита раҳбарлик
қилувчи мансабдор шахс (кон устаси, уста, иш юритувчи ва бошқалар).
НТТ – ноэлектрик тезлатиш тизими.
Ноэлектрик детонатор – таркибида зарб-тѝлқин найчаси, улайдиган элемент ва
сусайтирувчи капсюль-детонатор бѝлган фурсатли тезлатиш қурилмаси.
Ташкилот - ишлар хавфсизлиги бўйича эксперт – портлатиш иши хавфсизлиги
масалалари бѝйича экспертиза ѝтказиш учун махсус рухсатномага эга бѝлган
ихтисослаштирилган ташкилот.
ОШ – оловѝтар шнур (ѝт ѝтказувчи пилта).
НПА - нимпортлатиш ва портлатиш аппарати.
ЧРЭК – чегаравий рухсат этилган концентрация.
Шай-патрон – ПМ патрони (шашка), портлатиш тезлатгичига (капсюль-детонатор,
электродетонатор, детонацияловчи шнур ѐки ноэлектрик детонаторга) бириктирилган ПМ заряди
ѐки унинг қисми бѝлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |