Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha

 
 
 



I БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР 
1. Портловчи материаллардан (ашѐлардан) фойдаланишнинг умумий қоидалари
§ 1. Мазкур Қоидалар портловчи ашѐларни тайѐрлаш
1
, ташиш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга 
олиш билан боғлиқ бѝлган ҳолда, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг (мулк шаклидан
қатъий назар) мансабдор шахслари, ПА билан ишлаш ва портлатиш ишлари ижрочилари томонидан, 
ҳамда шундай корхоналарнинг муассислари - ташкилотлари ходимлари томонидан бажарилиши 
мажбурий. Улар тегишли лойиҳалаш, илмий-тадқиқот ва ѝқув ташкилотлари ходимлари томонидан 
бажарилиши ҳам мажбурий.
Мазкур Қоидаларга асосан ишчилар учун меҳнат муҳофазаси бѝйича тегишли йѝриқномалар 
ишлаб чиқилиши керак.
§ 1.1. Портлатиш ишларини корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ѝтказиш мазкур 
қоидаларнинг талабларига мувофиқ равишда “Саноатконтехназорат” ДИ билан келишилган муддатда 
амалга оширилади. 
§ 1.2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги деклорациясини 
тақдим этадилар.
§ 1.3. Портлатиш ишларини олиб борадиган барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга 
ихтисослаштирилган профессионал авария-қутқарув (кон-қутқарув ва бошқа) тизимлари томонидан 
хизмат кѝрсатилиши керак, қонун ҳужжатлари билан кѝзда тутилган ҳолларда эса корхонани хусусий 
авария-қутқарув тизимлари ѐки ходимлари сонидан штатсиз авария-қутқарув (кон-қутқарув ва бошқа) 
тизимлари ташкил этилиши керак.
§ 1.4. Портлатиш ишларини олиб борадиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар хавфли 
ишлаб чиқариш объектларида авария бѝлган тақдирда бошқа шахсларни ҳаѐти, соғлиги ва (ѐки) 
мулкига ва атроф муҳитга етказилган зарар юзасидан жавобгарликни қонун ҳужжатлари билан 
белгиланган тартибда суғурталашлари шарт.
§ 1.5. Портлатувчи ашѐларни тайѐрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олиш 
бѝйича иш олиб борадиган ҳар бир корхона учун авария бартараф этилиши ва ривожининг олди 
олиниши, аварияда қолган одамларнинг қутқазилишини таъминлайдиган аварияни бартараф этиш 
режаси тузилган бѝлиши керак.
Аварияни бартараф этиш режаси билан танишиб чиқмаган, иш жойлари ва ҳаракатланиш 
йѝлларига тааллуқли бѝлган қисмини билмаган шахсларни ишлашига рухсат бериш тақиқланади.
Авария пайдо бѝлганда ѝзини тутиш қоидалари билан таништириш махсус журналда қайт 
этилиши керак.
Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling