§ 4.1. Портловчи материаллар тайѐрловчилар томонидан маҳсулот хоссалари Давлат
стандартлари (Техник шартлар) талабларига мувофиқ бѝлишини таъминлаш мажбурийдир.
§ 4.2. Хом ашѐ ва сарфланадиган материалларни етказиб берувчининг ѝзгариши,
портловчи моддаларни тайѐрлайдиган корхоналарда ПМ ни техник шартлар ва стандартлар билан
белгиланган рецепти, кимѐвий ва тузилмавий таркиби, шунингдек портлатув тавсифи ѝзгаришига
олиб келмаслиги керак.
Портловчи модда тайѐрлаш учун турли корхоналар ишлаб чиқарган янги хом ашѐ ва
сарфланадиган материалларни яроқли эканлигини аниқлаш бѝйича тадқиқот ва тажриба-саноат
ишларини ѝтказиш “Саноатконтехназорат” ДИ билан келишилган дастур ва услуб бѝйича олиб
борилиши керак.
§ 5. Мазкур Қоидаларнинг 4-§ да санаб ѝтилган материаллар, жиҳозлар, асбоблар ва
аппаратураларни синаш ва қѝллаш учун ижозат бериш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва
“Саноатконтехназорат” ДИ томонидан тасдиқланган Портловчи материалларни ишлаб чиқариш,
сотиб олиш, транспортда ташиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги
йѝриқнома талабларига мувофиқ равишда амалга оширилиши керак.
Ҳозирги вақтда қѝллаш учун ижозат этилган материаллар, жиҳозлар, асбоблар ва
аппаратураларни рѝйхати “Саноатконтехназорат” ДИ ҳузуридаги Портлатиш ишлари бѝйича
Идоралараро Кенгаш томондан нашр этилади.
§ 6. Корхона-истеъмолчиларда оддий донадор, таркибида сув бѝлган ва эмульсион
портловчи моддаларни тайѐрлаш, заводда ишлаб чиқарилган ПМ ни механизациялаштирилган
зарядлашга тайѐрлаш, Ўзбекистон Республикаси амал қилувчи оддий донадор ва эмульсион
портловчи моддалар ишлаб чиқариши ходимларга мѝлжалланган Ишлар хавфсизлиги
қоидаларига, ҳамда ПМ ни тайѐрлаш ва шай қилишга мѝлжалланган объектлардаги бошқа
лойиҳа ва қѝллаш ҳужжатларига мувофиқ равишда бажарилиши зарур.
Кѝчма аралаштириш-зарядлаш қурилмасида ва турғун пунктларда оддий донадор,
таркибида сув бѝлган ва эмульсион портловчи моддаларни тайѐрлаш “Саноатконтехназорат”
ДИ рухсати билан бажарилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |