Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


§ 331. Қудуқни ичидан портлатиш учун заводда тайѐрланган торпедадан фойдаланиш


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha


§ 331. Қудуқни ичидан портлатиш учун заводда тайѐрланган торпедадан фойдаланиш 
керак. Зарур бѝлганда белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа бѝйича жойида тайѐрланган 
торпедани қѝллашга рухсат этилади.
§ 332. Торпедани зарядлашга, фақат қудуқларни ичидан портлатиш учун барча 
тайѐргарлик ишлари тугагани ва қудуқ шаблон билан текширилганидан кейин рухсат этилади.
§ 333. Массаси 10 кг дан ортиқ бѝлган зарядланган нимпортлатиш ва портлатиш 
аппаратларини қѝлда ташиш учун, уларни ерга тушишига имкон бермайдиган мосламани қѝллаш 
зарур.
§ 334. Тезлатиш воситалари нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларига, бевосита қудуқни 
оғзи ѐнида фақат аппаратни туширишдан олдин ѝрнатилиши керак.
Нимпортлатиш-портлатиш аппаратураси тасодифан ишлаб кетишига йѝл қѝймайдиган
блокировка қурилмасидан фойдаланилганда, шунингдек дайди токлар таъсиридан ҳимояланган 
тезлатиш воситаларидан фойдаланилган ҳолларда, перфоратор станцияси лабораторияларида 


61 
(кѝчма зарядлаш устахоналарида) тезлатиш воситаларини нимпортлатиш (портлатиш) 
аппаратларига ѝрнатишга йѝл қѝйилади.
Нимпортлатиш-портлатиш аппаратурасига электр тезлатиш воситаларини ѝрнатиш 
жараѐнида тезлатиш воситалари ѝтказгичларининг атрофдаги металл предметларга тасодифан 
тегиб кетишларига йѝл қѝймаслик зарур.
§ 335. Нимпортлатиш ѐки портлатиш ишлари интервалида бурғилаш эритмасининг 
гидростатик босимини, ҳамда нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини қѝллаш учун рухсат 
этилган чегарадан ошмайдиган ҳароратини бир вақтда ѝлчаш билан қудуқ стволларини бирламчи 
шаблонламасдан нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини тушириш ман этилади.
§ 336. Қудуқларда нимпортлатиш ѐки портлатиш ишларини қуйидаги ҳолларда ѝтказиш 
ман этилади:
а) қор бѝрон, жала, бѝрон ва кучли ( кѝриниш 50 м дан кам бѝлган) туманлар пайтида
ишни бурғиловчиларни ѐпиқ хонасида бажариш ҳоллари бундан мустасно; 
б) лубкатор қѝлламасдан газ чиқарувчи ва эритма ютувчи қуриқ қудуқларда. 
§ 337. Нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини қудуққа тушириш ва чиқариш, фақат 
электрпортлатиш магистрали ѝтказгичларини (каротаж кабелини) учлари изоляцияланган 
бѝлсагина бажарилиши зарур.
§ 338. Массаси 50 кг дан ѐки узунлиги 2 м дан ортиқ бѝлган нимпортлатиш ва портлатиш 
аппаратларини қудуқ тепасига кѝтариш ва тушириш юк кѝтариш механизмлари ѐрдамида 
бажарилиши керак.
§ 339. Агар нимпортлатиш ѐки портлатиш аппарати қудуқни белгиланган чуқурлигига 
етиб бормаса, у чиқариб олиниши керак. Аппаратни чиқариб олиш пайтида қудуқ ѐнида, фақат 
портлатиш ишлари ходимлари ва кѝтариш механизмида ишлайдиган шахслар.
§ 340. Сарф қилинмаган нимпортлатиш ва портлатиш аппаратлари зарядлаш устахонасига 
етказилиши керак.
§ 341. Денгиз қудуғида нимпортлатиш-портлатиш ишлари, уларни бажариш вақтида қулай 
об-ҳаво прогноз қилинганда ѝтказилиши керак.
Денгиз шамоли ва тѝлқини тезлигининг рухсат этилган параметрлари, ленгиз бурғилаш 
қурилмалари, ҳамда ПА ва каротаж-перфоратор ходимларини етказиш учун қѝлланиладиаган 
транспорт воситаларининг техник тавсифлари билан аниқланади.
Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling