Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Download 96.38 Kb.
bet2/3
Sana19.10.2023
Hajmi96.38 Kb.
#1710443
1   2   3
Bog'liq
atamalar

Оралиқ детонатор - портлатиш тезлатгичи (детонатор, электродетонатор, детонацияловчи шнур, ноэлектрик детонатор) киритилган ПМ патрони (шашка), бирламчи детонацияловчи импульсни кам сезадиган ПМ дан иборат бўлган асосий заряд портлашини ташаббуслаш учун қўлланилади.
ПА корхоналари - истеъмолчилари – портлатиш ишларини олиб борадиган ёки ПМ билан ишлайдиган, шу жумладан ўз эҳтиёжи учун оддий донадорлаштирилган, сув таркибли ва эмульсион ПМ тайёрлайдиган корхоналар.
ПА билан ишлаш - портлатиш ишларидан ташқари, ПА билан бўладиган муомалага боғлиқ фаолият (сақлаш, тадқиқ этиш, ўқиш жараёнида тажрибалар намойиш этиш ва шу кабилар).
Саноатконтехназорат” ДИ қарори - портловчи ашёлар, жиҳозлар, асбоблар ва бошқаларни қўллашнинг имконияти ва шароитларини белгилайдиган ҳужжат (аввал айтилган номи – Журнал қарори).
ТВ – тезлатиш воситаси.
ТШ – техник шартлар.
Лицензия - лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун махсус рухсатнома.
ЭД – электродетонатор.
Электрпортлатиш – электродетонаторда портловчи моддалар портлашини уйғотишнинг электр усули.
Электр-оловли портлатиш – ёқиш воситалари сифатида оловўтар шнур ва электрёқиш патронлардан фойдаланиб портловчи моддалар портлашини уйғотиш усули.
Оловли портлатиш – оловўтар шнур ва уни ёқиш воситалардан фойдаланиб портловчи моддалар портлашини уйғотишнинг оловли усули.


Портлатиш ишларини бажариш ва портловчи материалларни сақлашда хавфсиз масофа
§ 66. Портлатиш ишларини бажаришда (ПА билан ишлашда) кишилар учун хавфсиз масофа лойиҳар ёки паспорт билан белгиланиши ва бахтсиз ҳодисаларга йўл қўйилмайдиган бўлиши керак Хавфсиз масофа деб, турли жароҳатловчи омиллар бўйича белгиланганларидан энг каттасини қабул қилиш керак.
§ 67. Портлатиш ишларини бажариш ва ПА билан ишлашда сейсмик таъсирлардан бинолар ва иншоотларни ҳимоя қилиш учун ПМ зарядлари массаси шундай бўлиш кераки, токи портлатишда улар зарарланмасин, меъёрий фаолиятлари бузилмасин (6 – илова).
§ 68. ПА жойлашаган бир неча объектларни (омборлар, очиқ майдонлар, ПМ ни ясаш, тайёрлаш ва каби пунктларни) ер юзасида жойлаштирилганда, ПА портлаганда улар орасидаги масофа бир объектдан иккинчисига детонация узатилишига имкон бермайдиган бўлиши керак. Хавфсиз масофани 6-иловага мувофиқ ҳисоблаш лозим.
§ 69. Ҳаво тўлқинларининг жароҳатловчи ва қулатувчи таъсиридан одамлар, бинолар, иншоотларни ҳимоялаш учун, портлатиш (ПА ни сақлаш) мумкин бўлган жойлар билан қўриқланадиган объектлар жойлашган ва одамлар турадиган жойлар орасига хавфсизликни таъминлайдиган хавфли зоналар деб номланувчи масофаларни 6-иловага мувофиқ белгилангандай киритиш, ҳамда риоя этиш керак. Бунда хавфсиз масофларни ПА омбори, портлатиш жойлари, ПМ, ТВ ва НПА сақланадиган майдон, траспорт воситалари вақтинча тўхтайдиган, уларга ПА юкланадиган ва тушириладиган жойлар ва шу каби объектлар нисбатан белгилаш керак.
§ 70. Очиқ жойларда портлатиш ишларини бажаришда кишилар учун хавфсиз масофани камида 4-жадвалда кўрсатилган қийматга тенг қилиб олиш керак.



Download 96.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling