Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению
Download 356 Kb.
|
5112100-Мех ДТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 Бакалаврнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар
илмий-тадқиқот муассасаларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш ва бошқалар.
4.5 Таълимни давом эттириш имкониятлари Бакалавр касбий тайёргарликдан кейин турдош таълим йўналишларининг магистратурада мутахассисликлари бўйича таълимнинг ваколатли давлат органи томонидан аниқланадиган икки йилдан кам бўлмаган муддатда магистратурада ўқишни давом эттириши мумкин Педагогик фаолиятни олиб борганда ўз малакасини ҳар уч йилда ошириб туриши керак. 5 Бакалаврнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар5.1 5112100 – Меҳнат таълими таълим йўналиши бўйича битирувчи қуйидаги умумий малакавий компетенцияларга эга бўлиши лозим: а) умумий малакавий компетенциялар: интеллектуал, маданий, ахлоқий, жисмоний ва касбий ўз-ўзини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўналишига кўра ва амалга ошира олиш; тарихий мерос ва маданий анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, ижтимоий ва маданий тафовутларни бағри кенглик билан қабул қила олиш; тарихий жараённинг ҳаракатлантирувчи кучлари ва қонуниятларини; тарихда зўравонликнинг роли, инсоннинг тарихий жараёндаги, жамиятнинг сиёсий тузилишидаги ўрнини тушуна билиш; дунёқараш, ижтимоий ва шахсий аҳамиятга эга бўлган фалсафий муаммоларни тушуниш ва уларнинг таҳлил қилиш; ўз фаолиятида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдалана билиш; ахлоқий ва ҳуқуқий меъёр ҳамда мажбуриятларни ҳисобга олгани ҳолда мақсадга эришиш йўлида қатъиятни намоён қилиш; оғзаки ва ёзма ҳамда фикрлаш маданиятига асосли, аниқ баён қилиш қобилиятини эгаллаш; тўпланган тажрибани танқидий қайта англаш, зарур ҳолларда ўз касбий фаолият тури ва характерини ўзгартира олиш; ҳаётий фаолият хавфсизлиги шароитларини умумий баҳолай олиш, ишлаб чиқариш ходимлари ва аҳолини тасодифий ҳалокат, табиий офатлардан ва замонавий қурол воситаларини қўллаш оқибатларидан ҳимоя қилиш, уларнинг асоратларини бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни қўллай олиш; касбий фаолиятда табиий фанларнинг асосий қонунларидан, математик анализ ва моделлаштириш, назарий ва экспериментал тадқиқот методларидан фойдалана олиш; замонавий ахборотлашган жамиятда ахборотнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш бу жараёнда юзага келадиган таҳдид ва хавфларни англай олиш, ахборот хавфсизлиги бўйича асосий талабларга риоя қилиш, жумладан давлат сирини сақлаш; ахборотни олиш, сақлаш, қайта ишлашнинг асосий метод, усул ва воситаларини эгаллаш, ахборотни бошқариш воситаси сифатида компьютер билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш; глобал компьютер тармоқларида ахборот билан ишлаш қобилиятига эга бўлиш; чет тиллардан бирини сўзлашув даражасидан паст бўлмаган даражада эгаллаш; ишлаб чиқариш ходимлари ва аҳолини тасодифий ҳалокат, табиий офатлардан ҳимоя қилишнинг асосий методларини эгаллаш; жисмоний тарбия ва саломатликни мустаҳкамлашнинг мустақил, методик жиҳатдан тўғри воситаларини эгаллаш, тўлақонли ижтимоий ва касбий фаолиятни таъминлаш учун жисмоний тайёргарликнинг зарур даражасига эришишга тайёр бўлиш. Download 356 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling