7.2 Таълим дастурини амалга ошириш талаблари
5112100 – Меҳнат таълими таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш таълим дастури бўйича аккредитация қилинган олий таълим муассасаларида ривожлантирувчи таълим, ахборот технологиялари ва ўқитишнинг замонавий техник воситаларидан фойдаланиб амалга оширилиши лозим.
Талабаларнинг чет тилини ўзлаштириши, ўқитувчиларнинг чет тилини ўқитиши, шунингдек, бунинг учун зарур шароитларни яратиш бакалаврлар тайёрлашда устивор саналиши лозим.
Малакавий амалиётлар замонавий умумий ўрта таълим муассасаларида ўтказилади, улар талабаларни амалиёт дастурларида кўзда тутилган иш ўринлари билан таъминлаши лозим.
Таълим даври мобайнида талаба камида иккита Давлат аттестацияси (гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий ва чет тили фанларидан) топширади ва битирув малакавий ишини ҳимоя қилади. Давлат аттестацияси тегишли интеграциялаштирилган курс бўйича ўқув жараёни тугаши билан ўтказилади.
7.3 Малакавий амалиётни ташкил этишга қўйиладиган талаблар
Малакавий амалиёт талабани касбий тайёрлашга йўллайдиган ўқув жараёнининг узвий қисмидир. Унинг мазмуни махсус ўқув фан дастурларидаги махсус бўлимларда ёки малакавий амалиёт Низомида акс эттирилади.
Малакавий амалиёт талабанинг аудиторияда олган билимларини педагогик жараёнда синаб кўриш, дастлабки малака ва кўникма ҳосил қилиш ҳамда провард натижада кадрнинг компетентлигини шакллантиришга хизмат қилади. У намунали, таянч умумий ўрта таълим муассасаларида ўтказилади.
Ўқув амалиётига ўрнатилган тартибларда тегишли кафедраларда якун ясалади Педагогик амалиётга битирувчи кафедралар ва педагогик амалиёт бўлими ҳамда факультет ўқув-методик комиссиялари ташкилотчилигида ҳисобот конференцияси ёки тақдимот шаклида якун ясалади.
Амалиётни ўтказиш муддатлари ўқув режаси билан аниқланади. Амалиёт тугагандан сўнг талабалар бажарилган иш ҳақида амалиёт ўқитувчилари-раҳбарлари ва қабул қилувчи ташкилот вакилларидан таркиб топган комиссия олдида ҳисобот беришади. Баҳолаш шакли ўқув режасида белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |