Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению


Download 356 Kb.
bet30/33
Sana08.02.2023
Hajmi356 Kb.
#1176274
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
5112100-Мех ДТС

5112100 – Меҳнат таълими таълим йўналиши бўйича бакалаврни тайёрлаш жараёнида асосан қуйидаги таълим технологиялар ва ўқитиш методларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:
ўқитишнинг интерфаол методи,
муаммоли ўқитиш технологияси,
ўйинли технологиялар,
танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг педагогик стратегиялари,
шахсий йўналтирилган таълим,
табақалаштирилган таълим,
дастурлаштирилган таълим,
ўқитишни индивидуаллаштириш технологияси,
ўқитишнинг комплекс методлари (лойиҳалаш методи, тармоқли режалаштириш методи, ақлий ҳужум, ассоциограммалар методи ва ҳ.к.)
7.6 Ўқув жараёнининг моддий-техника базасига қўйилган талаблар
Бакалаврлар тайёрлаш асосий таълим дастурини амалга ошираётган олий таълим муассасаси фанлар бўйича ва фанлараро тайёргарликнинг барча турларини (лаборатория, амалий ва илмий-тадқиқотчилик ишини) таълим олувчиларнинг ОТМ ўқув режасида кўзда тутилган ва санитария ҳамда амалдаги ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрларига мувофиқ ўтказишни таъминлайдиган моддий-техник базага эга бўлиши керак.
Бакалаврлик дастурини амалга ошириш учун минимал зарур моддий-техник таъминот рўйхати:
- лекция (поток ва гуруҳ) аудиториялари;
- семинар машғулотлари учун аудиториялар;
- илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш учун лабораторияларни ўз ичига олади.
Мавжуд моддий база:
- лекциялар ўтказишни - иллюстратив материални намойиш этиш учун турли жиҳозлар;
- асосий фанларнинг амалий-лаборатория ишларини бажариш учун-лаборатория ишлари дастурига мувофиқ жиҳозлар;
- ихтисослик фанларининг лаборатория ишлари учун–лабораторияларнинг амалга оширилаётган илмий тематикасига мувофиқ жиҳозлар;
- семинар машғулотларини ўтказиш учун-ҳисоблашлар ва ахборот тизимларидан фойдаланиш учун компьютерлар ҳамда чет тили машғулотлари учун–лингафон хоналари билан таъминлаши керак.


8 Бакалаврлар тайёлаш сифатини баҳолаш


8.1 Олий таълим муассасаси тайёргарликнинг кафолатли сифатини, жумладан:
- иш берувчилар вакилларини жалб қилиш билан битирувчиларнинг тайёргарлик сифатини таъминлаш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш;
- таълим дастурлари вақт-вақти билан тақризлаш, мониторинги;
- таълим олувчиларнинг билим ва малакалари даражасини, битирувчиларнинг компетенцияларини баҳолашнинг объектив жараёнини ишлаб чиқиш;
- ўқитувчилар таркиби компетентлигини таъминлаш;
- фаолиятни (стратегияни) келиштирилган мезонлар бўйича баҳолаш учун мунтазам таҳлиллар ва бошқа таълим муассасалари билан иш берувчилар вакилларини жалб қилган ҳолда таққослаш йўли билан таъминлаши лозим.

Download 356 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling