Грунт ичида девор
Ертўла девор блокларини монтаж қилиш
Download 308.96 Kb. Pdf ko'rish
|
2 5301067362227724751
Ертўла девор блокларини монтаж қилиш. Пойдевор ертўла
деворлари ёстиқлари ва блоклари технологик карта бўйича, унда 9 келтирилган блокларни жойлаштириш схемаси бўйича жойлаштирилади, бунда пойдеворлар орқали бинога трубопроводлар ва кабелларни киритиш учун тешиклар ва улар орасида ўтиш йўли қолдирилиши ҳисобга олинади. Девор пойдевор блокларини монтаж қилиш бошлангунча пойдевор ёстиқлари лентасида кўндаланг ва бўйлама ўқлар белгилаб олинади, бу мақсад учун обноскадаги симли ўқлардан фойдаланилади. Пойдевор блокларини монтаж қилиш бурчаклардаги – бино фасади бўйича икки четки блокларни ўрнатишдан бошланади. Бурчакдагилардан сўнг оралиқ маёқ блоклари бир – биридан 20...30 м масофада ўрнатилади, улар бўйлаб пойдеворнинг ташқи четидан 2...3 мм масофада маёқ причалкалари тортилади. Причалка ўрнатилган блоклар қатори сатхидан 4...5 см юқорироқ қилиб жойлаштирилиши керак. Монтаж давомида причалка юқорига блокларнинг навбатдаги қаторига кўчирилади, унинг сатхи ҳам ўрнатилган бу блоклар қатори сатҳидан 4 ... 5 см юқори бўлади. Дастлабки икки қатор блоклари ер сатҳидан ўрнатилади, кейингилари эса – сурилардан ўрнатилади. Блокларни боғлаш – блокнинг камида ¼ узунлигида, навбатдаги қатордаги барча блоклар ўрнатилгандан сўнг улар орасидаги вертикал чоклар суваб чиқилади. Ертўла деворлари монолит темирбетондан бажарилганда бетонлаш баландлиги девор баландлиги билан, узунлиги эса – ишларни амалга оширишнинг технологик регламенти билан белгиланади. Қоришма билан текисланган ва горизонтал ҳолатга келтирилган пойдеворларнинг устидан бутун текислиги бўйича 1...2 қават гидроизоляция ётқизилади. Ер тўла қаватлари мавжуд бўлганда вертикал гидроизоляция бажарилади ва уларнинг деворларини лойиҳа маълумотларига мос ҳолда иситиш чоралари амалга оширилади. Ер тўла устида ораёпмани монтаж қилиш пардадеворлар ўрнатилиб, ер ости коммуникацияларини киритиш ва чиқаришлари қурилгандан сўнг бошланади. Download 308.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling