Грунт ичида девор
Саноат ва фуқаро бинолари учун ноль
Download 308.96 Kb. Pdf ko'rish
|
2 5301067362227724751
Саноат ва фуқаро бинолари учун ноль цикли ишлари Қурилиш майдонини ўзлаштириш жараёнида дастлаб уни вертикал режалаш бўйича ишлар бажарилиши, вақтинчалик йўллар қурилиши ёки доимий йўллар учун монолит темир бетон асослар қурилиши, трансформатор подстанцияси монтаж қилиниши керак. Ноль циклидаги ишлар таркибига қуйидагилар киради: • котлованни кавлаб, асосини фундамент (пойдевор) учун тозалаш; • сувни чиқариш ва сув сатхини камайтириш; • бинонинг ерости қисмини монтаж қилиш учун тайёргарлик ишлари – ўзиюрар кран учун кучайтирилган асосни қуриш; 6 • ковланган котлованда пойдеворлар ўқларини режалаш; • бинонинг ер ости қисмини, шу жумладан пойдеворни, пойдевор тўсинларини, ертўла деворларини монтаж қилиш; • водопровод, канализация, газопровод, иссиқлик тармоғи,сув оқиб чиқиши, дренаж канализацияси, телефон ва электрокабелларнинг ерости коммуникацияларини ўтказиш; • пол қуриш учун бетонли асосни тайёрлаш; • бинонинг ерости қисми устидан ораёпмани монтаж қилиш; • пойдеворлар ва ертўла деворларини гидроизоляциялаш; • қуйинларга грунтни зичлаштириб қайта тукиш; • бинонинг ер устки қисмини монтаж қилишга тайёргарлик ишлари – краности йўлларини кучайтирилган асосга ўрнатиш ва минорали кранни монтаж қилиш. Ноль цикли ишлари грунтқа ишлов бериш технологияларига ва ер иншоотларининг турли хилдаги, шаклдаги ва кундузги сиртга нисбатан жойлашган турларига асосланади. Мазкур дарсликда бу технологиялар муфассал кўриб чиқилмайди, чунки у аввалги “Қурилиш жараёнлари технологияси” курсида анча катта ҳажмни эгаллайди. Бинонинг ер ости қисми унга зарур барча киришлар билан барпо этилганда, бинонинг ер устки қисмини ортиқча кавлашларсиз қуришни ва уни фойдаланишга топширишни таъминланганида ноль цикли ишлари тугалланган ҳисобланади. Ноль ишларнинг қиймати ўртача қурилишнинг умумий қийматининг 20 % гача қисмини, меҳнат сарфлари эса умумий меҳнат ҳаражатларининг 30 % гачасини ташкил этади. Download 308.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling