Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Энергетика соҳасининг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги ривожланиши


Download 5.55 Mb.
bet72/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Энергетика соҳасининг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги ривожланиши. «Ўзбекенерго» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасидаги электр энергиясини асосий ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилардан бири ҳисобланади ҳамда республика иқтисодиёти ва аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондиради.
Бугунги ривожланиш босқичида электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қондириш, мавжуд электр стансиялар ва тармоқларни модернизация ва реконструксия қилиш, юқори самарали энергия ишлаб чиқариш технологиялари асосида янги ишлаб чиқариш объектларини қуриш, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш ҳисобига ёнилғи-энергетика ресурсларини диверсификациялаш электр энергетика соҳасининг асосий мақсади ҳисобланади. 2021 йилгача энергетикани ривожлантиришнинг барча соҳаларига тегишли 52 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Республика электр энергетикаси хақли равишда Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқлари таркибига киради. У йирик ишлаб чиқариш ва илмий-техник имконияти билан иқтисодиётнинг ривожланиши ва халқ фаровонлигига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.
«Ўзбекенерго» АЖ электр энергетика соҳасидаги махсус ваколатли орган бўлиб, республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолисини марказлаштирилган ҳолда электр энергияси билан таъминлайди, шунингдек республиканинг бир қатор шаҳарларидаги саноат ва коммунал-маиший истеъмолчиларига иссиқлик энергиясини етказиб беради.
Ишлаб чиқариш технологик жараёнининг, электр энергиясини тақсимлаш ва истеъмол қилишнинг ўзига хослиги жамият таркибига кирувчи электр стансиялар, магистрал ва тақсимловчи электр тармоқларини марказлаштирилган ҳолда бошқаришни сақлаш зарурлигини тақозо етади.
2017 йилда электр стансияларнинг ўрнатилган қуввати жами 14,1 млн.кВт дан ортиқ бўлиб, «Ўзбекенерго» АЖ томонидан 13,6 млн.кВт электр энергияси ишлаб чиқарилган.
2017 йилда республика бўйича 58,9 млрд.кВт∙с электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлиб, бундан 52,14 млрд.кВт∙с иссиқлик электр стансияси (ИЕС) ҳиссасига тўғри келади, шунингдек 7,3 млн.Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилган.
Электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналардан умумий узунлиги 8,8 мингдан ортиқ бўлган 220-500 кВ қувватли магистрал электр тармоқлари орқали ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини йетказиб бериш ишлари «Ўзэлектртармоқ» унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.
Электр энергиясини республика истеъмолчиларига сотиш ҳар бир ҳудудий тузилмада акционерлик жамияти сифатида фаолият кўрсатувчи 14 та ҳудудий тақсимлаш-сотиш корхоналари томонидан амалга оширилади.
Корхоналар балансида умумий узунлиги 226,2 минг километрдан ортиқ электр узатиш линиялари ва кучланиши 110 кВ гача бўлган кичик стансиялар мавжуд.
Умумий узунлиги 196 минг километрдан ортиқ 0,4-6-10 кВ кучланишли электр тармоқлари енг кенг тарқалган бўлиб, улар орқали электр энергиясининг кўп қисми республика истеъмолчиларига етказиб берилади.
«Ўзбекенерго» АЖ лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш ишларини амалга оширувчи ҳамда электр стансиялари ва тармоқларининг асосий ва ёрдамчи ускуналарини таъмирлаш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи ягона ишлаб чиқариш мажмуаси ҳисобланади.
«Ўзбекенерго» АЖ да ривожланган ишлаб чиқариш базаси ва юқори малакали ходимларнинг мавжудлиги, энергетика соҳасидаги қурилиш ишларини юқори даражада олиб бориш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекэнерго» АЖ да 2018 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда таркибий ўзгаришлар, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификация қилиш» бўйича фармонига мувофиқ умумий қиймати 11 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 52 та, шу жумладан иссиқлик энергетикасида 25 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Иссиқлик энергияси соҳасидаги тадбирларни амалга ошириш билан, енергоблокларнинг фойдали иш коеффицийенти 60 фоизгача йетадиган юқори самарали буғ-газ ва газ-турбина қурилмалари асосида замонавий энергия ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш имконини беради.
Шунингдек, «Ўзбекенерго» акциядорлик жамиятида, электр энергиясини йетказиб беришни назорат қилиш ва ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий етиш билан республиканинг барча ҳудудида лойиҳани босқичма-босқич амалга оширишни назарда тутадиган электр энергиясини ҳисоблаш тизимини модернизация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ноанъанавий қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш соҳасида, Самарқанд, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида қуввати 100 МВт дан бўлган қуёш электр стансияларини ҳамда Навоий вилоятида қуввати 102 МВт га тенг шамол электр стансиясини қуриш режалаштирилган.
Замонавий технологиялар ва энергия тежовчи ускуналарни жорий этиш билан белгиланган дастурни амалга ошириш, электр энергиясини йетказиб бериш учун махсус ёнилғининг солиштирма сарфини 10 фоизгача қисқартириш билан электр энергиясини ишлаб чиқариш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, ёқилғи энергетика балансининг диверсификациясини қаттиқ ёқилғининг улушини 2016 йилдаги 5,2 фоиздан 2021 йилда 7,1 фоизгача кўтариш билан амалга ошириш ва истеъмолчиларнинг ортиб бораётган электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради.
Мамлакатимизда жами 14 минг мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд бўлиб, унинг 86 фоизи иссиқлик электр стансиялари ҳиссасига тўғри келади.
Бироқ, иссиқлик электр стансиялари қувватларининг 84 фоизи қарийб ярим аср аввал ишга туширилган бўлиб, улар ҳам 83 фоизга ишламоқда, холос.
Ривожланган давлатларда 1 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш учун 240-260 грамм ёқилғи сарфланса, мамлакатимиздаги айрим стансияларда 2 баробар кўп ёқилғи сарфланади.
Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланиши натижасида электр энергиясига бўлган талаб 2030 йилга бориб 20 минг мегаваттга етади.
Мамлакатимизда электр энергияси асосан табиий газни ёқиш эвазига ишлаб чиқарилади. Газ ресурслари чекланган бугунги шароитда 2030-йилга бориб уни янада кўпроқ сарфлаш – тикланмайдиган табиий ресурсларнинг жуда катта миқдорини увол қилиш деганидир.
Мамлакатимизда 2030-йилга бориб қўшимча талаб этиладиган 12,5 минг мегаватт қувватларни яратиш чорасини кўриш, жумладан, буғ-газ қурилмалари, атом электр стансияси, гидроэлектрстансиялар барпо этиш ва мавжудларини модернизация қилиш, Сирдарё, Тошкент, Навоий, Тахиатош иссиқлик электр стансияларидаги энергоблокларни янгилаш, шунингдек, давлат-хусусий шерикликни электр энергияси тизимига ҳам жорий қилиш орқали зарур бўладиган қувватларни қоплаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда соҳага хусусий секторни жалб қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик механизмининг ҳуқуқий, институционал, технологик асослари ишлаб чиқилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оддий мисол, Туркияда 60 фоиз, Жанубий Кореяда 20 фоиз электр энергияси хусусий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилади.
Ҳозирги ҳолатда соҳада 30 йилдан кўпроқ вақтдан буён фойдаланиб келинаётган тармоқлар улуши 62 фоизни ташкил этади, тақсимловчи тармоқларда линияларнинг 57 фоизи ва 39,6 мингта трансформатор манан эскирган.
2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурга асосан жорий йилда 34 минг километрлик электр узатиш тармоғи ва 7 минг трансформатор пунктида, 2019-йилда 7 минг километр электр узатиш тармоғи ва 2 минг трансформатор модернизация қилиниши лозим.
Бугунги кунда соҳанинг энергия ишлаб чиқарувчи янги қувватлар барпо этиш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий қилиш асосий вазифаси сифатида белгиланган.
«Ўзбекенерго» АЖнинг 1,4 млн. кВт қувватга эга бўлган гидроэлектр стансиялари каскадларга бўлиниб, сув оқимида ишлайди.
2018 йилда гидроелектр стансиялар томонидан 5501,0 млн.кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
«Ўзбекенерго»АЖда бир қатор инвестиция лойиҳалари доирасида ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Фарҳод ГЕСни модернизация қилиш», «Қуйи-Бозсув ГЕСлар каскадини модернизация қилиш (ГЕС-14)», «Қодирия ГЕСлар каскадини модернизация қилиш (ГЕС-3)», «Тошкент ГЕСлар каскадини модернизация қилиш (ГЕС-9)», «Шаҳрихон ГЕСлар каскадини модернизация қилиш (ГЕС ЖФК-2)» инвестиция лойиҳаларидир.
Модернизация қилиш жараёнида гидроагрегатларни турбина, генераторлари, электротехник ва гидромеханик ускуналарини алмаштириш режалаштирилган. Бунинг натижасида ускуналарнинг мустаҳкамлиги ва фойдаланиш муддатини узайтириш кўзда тутилган.
Ўзбекистонда 430дан ортиқ дарёлар мавжуд. Ҳар йили Оʻзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 60 миллиард кВт/соат енергиянинг 6,5 млрд ГЕСлар ҳисобидан амалга оширилади. Яқин бир неча йил ичида Республика енергосаноатида ГЕСлар улуши 27,4 миллиардов кВт/соатга етказиш кутилмоқда.
Мамлакатда Ўрта Осиёда энг йирик гидро объектлардан бири — Пском ГЕСини қуришни бошлади.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Пском дарёсида жойлашган янги гидроэлектростанция, йириклиги бўйича Ўзбекистонда Чорвоқ ГЕСидан кейин, иккинчи ўринда бўлади. Унинг қуввати 400 МВтни ташкил қилади, йиллик энергия ишлаб чиқариш ҳажми — 900 млн кВт/соатни ташкил қилади.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling