Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet74/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Озиқ-овқат саноати. Республикамизнинг иқтисодий тараққиётини таъминлашда озиқ-овқат саноати муҳим ўрин тутади. (6.1-жадвал).
6.1-жадвал. Ўзбекистондаги озиқ-овқат корхоналарининг мулк шакллари бўйича тақсимланиши (фоиз ҳисобида)



Корхоналар

2003
йил

2007 йил

2011 йил

2014 йил

2016 йил

2017 йил

Жами

100

100

100

100

100

100

Давлат секторига тааллуқли озиқ-овқат корхоналари

10,4

10,0

8,0

7,0

5,4

4,9

Нодавлат секторга тааллуқли озиқ-овқат корхоналари

89,6

90,0

92,0

93,0

94,6

95,1

Шу жумладан

Фуқаролар хусусий мулки

42,3

32,5

28,1

20,8

20,1

20,5

Хўжалик бирлашмалари

0,4

0,4

0,5

0,4

0,3

0,3

Қўшма корхоналар, чет эл фуқаролари ва ташкилотлари

1,7

1,2

1,0

0,9

0,7

0,6

Бошқа турдаги нодавлат мулк шакллари

45,2

55,9

62,4

70,9

73,5

73,7

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. 
Бугунги кунда ушбу соҳадаги ўзгаришлар ижобий бўлиб, унинг ривожланишига мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва мулкка бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш жараёни асос бўлмоқда. Охирги йилларда нодавлат секторга тегишли озиқ-овқат корхоналари сони давлат секторидагига нисбатан тез кўпаймоқда. Бу тенденция сақланиб қолади.
Озиқ-овқат саноати миллий иқтисодиётнинг кенг тармоқли соҳаси бўлиб, унинг таркибида гўшт-сут, сут-ёғ, ёғ-мой, балиқ маҳсулотлари, ун-ёрма, макарон, мева-сабзавот консервалари, шарбатлар, турли ичимликлар, шакар, қандолатчилик маҳсулотлари, нон ва бошқа ноз-неъматлар ишлаб чиқарадиган корхоналар мужассамлашган.


Мавзу бўйича қисқача хулосалар
1. Саноат ҳар қандай мамлакатда иқтисодий тараққиёт ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. Иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат тармоғи қуйидаги турларга бўлинади: - тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш; - қайта ишлаш саноати (ишлаб чиқарадиган саноат); - электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш; - сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш.
2. Саноатни концентрациялаштириш ва комбинациялаштириш ижтимоий меҳнатни йирик корхоналарда мужассамлаштиришни ифодаласа, ихтисослаштириш ҳамда кооперативлаштириш эса саноат тармоқлари таркибида меҳнат тақсимоти ва уларнинг ҳамкорлигини ифодалайди.
3. Тоғ-кон саноати. Мамлакатимизда тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналари қувватларини ошириш мақсадида минерал-хом ашё базасидан фойдаланиш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари - «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖда стратегик турдаги маҳсулотлар, жумладан олтин, кумуш, мис, рух ва пўлат прокати каби маҳсулотлар, шунингдек 20 дан ортиқ турдаги бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
4. Кимё саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг базавий тармоқлар сирасига киради ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни жадаллаштириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб минерал ўғитлар чиқарувчи корхоналарни қуриш орқали ташкил топган.
Мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида хусусан, биргина 2018 йил якуни билан «Ўзкимёсаноат» корхоналарида 4,17 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1170,77 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 847,98 минг тонна азотли ўғитлар, 140,38 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 182,41 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
5. Энергетика - энергиянинг ҳар хил турларини ҳосил қилиш, уларни бир турдан иккинчи турга ўзгартириш, муайян масофага узатиш ва йетказиб бериш, улардан барча соҳаларда фойдаланишни ҳамда шулар билан боғлиқ назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилишни ўз ичига олган халқ хўжалиги, фан ва техника соҳаси.
Инсоният тараққиётида кишиларнинг турли энергия манбаларига бўлган эҳтиёжлари уларни табиий манбалар - ўтин, кўмир, торф ва бошқалар ёқилғилардан, шамол, сув оқими энергияси (масалан, шамол ва сув тегирмонлари) дан фойдаланишга мажбур қилди. Кейинчалик фан ва техника тараққиёти, фантехника инқилоби туфайли ХХ-асрнинг 2-ярмидан бошлаб асосан электр энергиясига эҳтиёж жуда ошиб кетди.
6. Нефть-газ саноати мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу соҳа нафақат энергия ишлаб чиқаради, балки кўплаб тармоқлар учун зарур бўлган полимерлар, органик кимёвий моддалар ҳамда азотли минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда асосий хомашё базаси ҳисобланади. Кейинги икки йилда соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида газ қазиб чиқариш ҳажми 10 фоизга ортди, аҳолига табиий газ 15 фоиз ва суюлтирилган газ 1,6 баробар кўп етказиб берилди. 
Нефтни қайта ишлаш. Ўзбекистонда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи мавжуд бўлиб, учинчи нефтни қайта ишлаш заводи Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги «Чимқўрғон» қишлоғи яқинида барпо этилади.
7. Озиқ-овқат саноати. Республикамизнинг иқтисодий тараққиётини таъминлашда озиқ-овқат саноати муҳим ўрин тутади. Охирги йилларда нодавлат секторга тегишли озиқ-овқат корхоналари сони давлат секторидагига нисбатан тез кўпаймоқда. Бу тенденция сақланиб қолади. Хусусан, нодавлат секторга тааллуқли озиқ-овқат корхоналари ҳозирги кунда 95,1 фоизни ташкил этади.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling