Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Давергеодезкадастр» қўмитаси маълумотлари.
- 7.2-жадвал. Ўзбекистонда жами фойдаланиладиган ер майдонларининг салмоғи
- Жами: 44892,4 4306,6
«Давергеодезкадастр» қўмитаси маълумотлари. Қишлоқ хўжалик ерларининг таркибига иқтисодий жиҳатдан энг нафли экинзор, суғориладиган ерлар ҳисобланади. Улар жами қишлоқ хўжалик ерларининг 2019 йилнинг 1-январига 20.7 фоизини ташкил этган. Шундан 81.5% суғориладиган экинзордир. Шу даврда ҳукуматнинг фуқороларга чекланган миқдордаги ерларни бериш сиёсатининг амалга оширилиши натижасида фуқороларнинг оила таморқа хўжалигидаги ерлари 17 фоизга кўпайиб, 2019-йилнинг бошига 697,4 минг гектарни ташкил этган, шундан 74 фоиздан кўпроғи суғориладиган ерлардан иборатдир. Бошқа ерлар ҳам маълум даражада ўзгариб борган (7.2-жадвал). Фанда қишлоқ хўжалик ерларининг бир турдан иккинчи турга ўтишини ер трансформацияси дейилади. Масалан, лалми ерлар комплекс ўзлаштирилиши оқибатида суғориладиган экинзорларга айланади. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашиши оқибатида, ёмонлашиб бошқа ерларга айланади.тармоқда ижобий трансформациясини амалга оширишга эътибор бериш лозим. 7.2-жадвал. Ўзбекистонда жами фойдаланиладиган ер майдонларининг салмоғи
«Давергеодезкадастр» қўмитаси маълумотлари. Лекин сўнгги йилларда янги суғориладиган майдонлар кам ўзлаштирилмоқда. Бунга сув ва маблағ ресурсларининг етишмаётганлиги асосий сабаб бўлмоқда. Ер ва сувга нисбатан давлат мулкчилиги сақланган ҳолда улардан йил давомида тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларга узоқ муддатга ҳамда умрбод берилмоқда. Улардан тўлиқ ва самарали фойдаланганлик даражасини ва самарадорлигини маълум бир кўрсаткичлар тизими ёрдамида таҳлил этиш лозим. Минтақада амалга оширилаётган тадбирлар натижасида ер ва сувдан фойдаланиш даражаси ҳамда самарадорлиги охирги 20 йилда маълум даражада ошган, лекин кейинги йилларида ерлардан, сувлардан фойдаланишнинг самарадорлиги талаб даражасида эмас. Сабаби – ерларнинг ирригация-мелиорация ҳолати ёмонлашаётганлиги, илмий ва амалий жиҳатдан асосланган алмашлаб экиш тўлиқ жорий этилмаётганлиги, суғориш иншоотларининг ишга яроқлилик ҳолати пасайиши, ер ва сувлардан самарали фойдаланганлик учун рағбатлантиришнинг сустлигидир (3-жадвал). 2019 йил маълумотларига кўра, суғориладиган тупроқларнинг сифат баҳоси қуйидагиларни кўрсатади: ёмон ерлар 503,2 га, ўртача паст ерлар 637339,0 га, ўртача ерлар 1 976 359,5 га, яхши ерлар 1 027 076,5 га, энг яхши ерлар 74 110,3 га. Вилоятлар кесимида ўртача балл бонитети Қорақалпоғистон Республикасида 41,3 балл энг паст кўрсаткич, 50-55 балл бонитети билан Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Хоразм вилоятларига тўғри келмоқда. Яхши ва энг яхши ерлар асосан Андижон, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида мавжуд (7.3-жадвал)42. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling