Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


-расм. Ўзбекистонда мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


Download 5.55 Mb.
bet142/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

13.11-расм. Ўзбекистонда мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари.


Мавзуга оид қисқача хулосалар
1. Мамлакат ташқи иқтисодий потенциалини аниқловчи энг муҳим иқтисодий кўрсаткичлар ЯИМ ишлаб чиқариш ҳажми, шу жумладан аҳоли жон бошига, ЯИМда товар ва хизматлар экспортининг улуши ҳамда товарлар умумий экспорти ҳажмида саноат товарлари улуши ҳисобланади. 
2. Шунинг билан бирга, бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётини янада юксалтириш кўп жиҳатдан интеграция жараёнларини ривожлантиришга боғлиқ. Чунки ишлаб чиқариш самараси бевосита бир қатор ички ва ташқи омиллар ҳамда ҳолатларга уйқашиб кетади.
3. Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётини янада юксалтириш кўп жиҳатдан интеграция жараёнларини ривожлантиришга боғлиқ. Чунки ишлаб чиқариш самараси бевосита бир қатор ички ва ташқи омиллар ҳамда ҳолатларга уйқашиб кетади. Шундай қилиб, интеграция жараёнида экспорт-импорт операциялари ишлаб чиқаришни кооперациялаш, инвестициявий ҳамкорликни кучайтириш режалари билан бойитилиши лозим. Бундан ташқари, хорижий капитал, янги технологиялар, лизинг бўйича жиҳозлар ва ҳоказолардан қайта ишлаб чиқаришнинг барча поғоналарида унумли фойдаланиш зарур.
4. Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги экспортини кенгайтириш учун эчимини топадиган асосий масалалар – транспорт, логистика, сақлаш, юқори сифатли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдир.
Назорат саволлари
1. Мамлакат ташқи иқтисодий потенциалини аниқловчи энг муҳим иқтисодий кўрсаткичларга нималар киради?
2. Мамлакатда экспорт ҳажмларининг салмоқли ўсишини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омилларни изоҳлаб беринг?
3. Нима учун умуман олганда давлатнинг экспорт салоҳиёти импортга нисбатан юқори бўлиши керак?
4. Ихтисослашув натижасида мамлакатнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошиши сабабларини асослаб беринг?
5. Мутлоқ устунлик назариясини мазмуни ва моҳиятини тушунтириб беринг?
6. Мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш механизмини соддалаштирилгани натижаларини нималарда кўрамиз?
7. Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар сонининг ўсиши динамикаси қандай имкониятлардан далолат беради?
8. Республика ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга давлатлар билан ҳамкорлик тўғрисида маълумотлар беринг?
9. Мамлакатимизда тўқимачилик саноати экспортининг истиқболлари ҳақида сўзлаб беринг?

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling