Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet38/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Мавзуга оид қисқача хулосалар
1. Энг аввало, давлат шакли халқлар ҳаётига бефарқ қарайдиган «мавҳум тушунча» ҳам, «сиёсий чизги» ҳам эмас, балки ҳаёт тарзи ва халқнинг жонли ташкилотидир. Халқ ўз ҳаёт тарзини тушуниши, айнан «шундай» ташкил бўлишни уддалаши; шу тузум қо­нунларини ҳурмат қилиши ҳамда шу ташкилотга ихтиёрий ҳиссасини қўшиши зарур. Бошқача айтганда, айнан халқнинг жонли ҳуқуқий онги давлат шаклини рўёбга чиқаради, унга ҳаёт, куч бахш этади; бинобарин, давлат шаклиэнг аввало, халқ ҳуқуқий онги даражасига, халқ томонидан тўпланган тарихий сиёсий тажрибага, унинг ирода кучи ва миллий хусусиятига боғлиқ бўлади»
2. Давлат тузилиши шакли деганда – давлат ҳокимиятининг маъмурий-ҳудудий ташкил этилиши, давлат билан уни ташкил этувчи қисмлар ўртасидаги, давлатнинг алоҳида қисмлари ўртасидаги, марказий ва маҳаллий органлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини тушунилади.
Шундай қилиб, давлатнинг ҳудудий тузилиши бир бутун ва қисмларнинг, марказий ва минтақавий ҳокимият органларининг ўзаро нисбатини ифодалайди.
Ҳудудий тузилишнинг икки асосий фарқловчи жиҳати мавжуд. Яъни: тузилиш таркибига кўра давлатлар оддий – унитар ҳамда мураккаб – федератив ва конфедератив давлатларга бўлинади. Демак, давлат тузилиши шакли нафақат оммавий ҳокимият билан, балки давлатнинг яна бир жиддий хусусияти – аҳолининг ҳудудий ташкилоти билан ҳам чамбарас боғлиқдир.
3. Президентлик республика бошқарув шакли сифатида, биринчи навбатда, сайлаб қўйилган давлат бошлиғи бир вақтнинг ўзида ҳукумат раҳбари ҳам бўлиши билан фарқ қилади. Президентнинг ўзи парламент розилиги билан шу ҳукуматни тузади ва зарурат туғилганда уни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга бўлади. Бутун халқ томонидан сайланган президент умуммиллий манфаатлар ифодачиси, миллат рамзи бўлиши (ҳар қалай шундай бўлиши керак ҳам) бошқарув президентлик шаклининг ижобий томонидир. Мазкур шакл бутун ваколатни бир шахсга беради ва у фавқулодда ҳолатларда масъулият ва раҳбарликни ўз қўлига олади. Бошқарувнинг президентлик шакли, одатда, парламент шаклига нисбатан юқорироқ даражадаги сиёсий барқарорликни таъминлайди. Зеро, ҳукумат (президент) конституцияда белгилаб қўйилган қатъий муддатга сайланади.
3. Мустақил давлатимизнинг равнақ топиши сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан юксала бориши, миллий иқтисодиёт, давлат қурилиши борасида раҳбарлик ва бошқариш тизимини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ташкил қилишда мамлакат мaъмypий ҳудудий тузилишини оқилона белгилаш катта аҳамиятга эга.
4. Конституциянинг 69-моддасида эса Қоракалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади. Мамлакатимизда маъмурий ҳудудий тузилиш масалалари «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисидаги Қонун билан тартибга солинади.
5. Шаҳарлар агломерациялари мураккаб тузилишга ва ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига катта таъсир кучига эга. Шу сабабли, урбанизация жараёнининг жадаллашиб бораётганлиги агломерация ҳодисасини ўрганишни тақозо этади. Агломерация (лот. agglomerare - бирлаштирмоқ, тўпламоқ) яқин ҳудуддаги шаҳарларнинг ўзаро «тортилиши», ҳудуд аҳолисининг меҳнат ва турмуш жараёнларидаги алоқадорлигининг ортиши ҳисобидан вужудга келган ҳодисадир. Хулоса ўрнида, агломерация мураккаб ҳудудий динамик тизим бўлиб, унинг элементлари ишлаб чиқариш, ижтимоий, маданий ва хўжалик алоқаларида, шунингдек инфратузилма ва ресурс салоҳиятидан фойдаланишда бир бутунликда намоён бўлади. Бу бир бутунлик ҳудудда мужассамлашган ресурслардан янада самаралироқ фойдаланиш имконини беради.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling