Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Стратегик аҳамиятга саноат тармоқларини минтақа иқтисодиётдаги роли ва саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимё саноати
6.3.Стратегик аҳамиятга саноат тармоқларини минтақа иқтисодиётдаги роли ва саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш
Тоғ-кон саноати. Мамлакатимизда тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналари қувватларини ошириш мақсадида минерал-хом ашё базасидан фойдаланиш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари - «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖда стратегик турдаги маҳсулотлар, жумладан олтин, кумуш, мис, рух ва пўлат прокати каби маҳсулотлар, шунингдек 20 дан ортиқ турдаги бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Сўнгги икки йил давомида кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарини жадал ривожлантириш, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган узоқ муддатли дастурлар қабул қилинди. 2026 йилгача «Навоий КМК» ДКда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга, «Олмалиқ КМК» АЖга 2,9 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этиш ва 2023 йилгача мис ишлаб чиқариш ҳажмини 28 фоизга, рух ишлаб чиқариш ҳажмини 75 фоизга ошириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналаридаги мавжуд бошқарув тузилмаси, фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобини юритиш ва баҳолаш услублари, молиявий ҳисоботларнинг эскирган шакллари ишлаб чиқаришнинг ўсишига ва инвестициявий жозибадорликнинг ошишига тўсқинлик қилмоқда. Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида инвестицияларни жалб этишга қўшимча шароитлар яратиш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Кимё саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг базавий тармоқлар сирасига киради ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни жадаллаштириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб минерал ўғитлар чиқарувчи корхоналарни қуриш орқали ташкил топган. Республиканинг замонавий кимё саноати тарихи Шорсув олтин гугурт кони 1932 йилда ишга туширилиши билан бошланади. 1940 йилда кимё саноатининг энг йирик корхонаси — Чирчиқ электр кимё комбинати (бугунги кунда «Максам-Чирчиқ» АЖ) маҳсулот бера бошлади. 1962 йилда Фарғона азотли ўғитлар заводи (бугунги кунда «Фарғонаазот» АЖ) ишга туширилди. 1964 ийлда навоий кимё комбинати (бугунги кунда «Навоийазот» АЖ) маҳсулот бера бошлади. 1969 йилда Олмалиқ кимё заводи (бугунги кунда «Аммофос» АЖ) ишга туширилди. Ҳозирги вақтда «Максам-Чирчиқ», «Навоийазот» ва «Фарғонаазот» акциядорлик жамиятлар азотли ўғитлар — аммиакли селитра, карбамид, аммоний сулфати ишлаб чиқарадилар. «Аммофос», «Самарқанкимё» ва «Қўқон суперфосфат заводи» очиқ акциядорлик жамиятлар фосфорли ўғитлар — аммофос, супрефос, оддий аммонийли суперфосфат, аммоний сулфофосфат ва нитрокалций фосфат — ишлаб чиқарадилар. Уларни хом ашё билан Қизилқум фосфорит комбинати таъминлайди. «Электрохимзавод» ҚК-АЖ ўсимликларни муҳофаза қилиш кимё воситаларни ишлаб чиқаради. Компания корхоналарини ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар турларидан келиб чиқиб қуйидаги ишлаб чиқариш мажмуаларга бўлиш мумкин: минерал ўғитлар, ноорганик моддалар ва энергетика, олтинкон ва кимё саноатлари учун кимё реагентлар ишлаб чиқариш мажмуаси; органик кимё, сунъий тола ва полимер материаллар ишлаб чиқариш мажмуаси; ўсимликларни муҳофаза қилиш кимё воситалари ишлаб чиқариш мажмуаси; калцийлаштирилган сода ишлаб чиқариш мажмуаси. «Ўзкимиёсаноат» АЖ корхоналари 170-дан ортиқ кимё маҳсулотлар турлари ишлаб чиқарилади.: Кимё соҳаси – замонавий саноатнинг «катализатори» бўлиб, ҳар қандай ишлаб чиқариш негизида кимёвий жараёнлар ётади, бу соҳасиз иқтисодиётда тараққиёт бўлмайди. Мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида хусусан, биргина 2018 йил якуни билан «Ўзкимёсаноат» корхоналарида 4,17 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1170,77 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 847,98 минг тонна азотли ўғитлар, 140,38 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 182,41 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. Йил якуни билан биржа савдоларида 884,66 минг тонна минерал ўғитлар сотилди. Маҳсулот экспортининг прогнози 100%га бажарилди. Ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш прогнози 107.6%га ёки 260,8 млрд. сўмга камайтирилди. Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари томонидан 466,9 млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди. 1242 янги иш ўрни яратилди. Мамлакатда кимё саноатида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда тизимли муаммолар мавжуд. Хусусан, Ўзбекистон заминида Менделеев жадвалидаги барча кимёвий элементлар мавжуд, мамлакатимиз углеводородларга бой бўлса-да, кимё саноатимиз асосан қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғит ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Қурилиш материаллари, фармацевтика, текстиль, машинасозлик каби тармоқлар учун зарур бўлган мураккаб полимерлар, катализаторлар, реагентлар ва синтетик толалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. Бунинг оқибатида ҳар йили 1,5 миллиард долларлик кимё маҳсулотлари импорт қилинмоқда. Ишлаб чиқарилаётган фосфор ва калийли минерал ўғитлар ҳам мавжуд талабнинг фақат учдан бирини қоплайди, холос. Мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш қувватлари 60-70 фоизга эскиргани энергия ресурсларининг ортиқча сарфланиши, кимё маҳсулотлари таннархининг асоссиз ошишига олиб келмоқда. 2018 йилдан бошлаб, минерал ўғитга талабни қондириш учун 3,1 миллиард долларлик 17 та инвестиция лойиҳаси амалга оширила бошланди. Бундан ташқари, кимё саноати маҳсулотларини диверсификация қилиш мақсадида 2025 йилгача 4,2 миллиард долларлик яна 17 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади. Шунинг учун, кимё тармоғига хорижий инвестиция ва замонавий технологияларни жалб қилиш, маҳсулот ҳажми ва турини кўпайтириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг муҳим ва устувор вазифаси бўлиши зарур. Бугунги кунда мамлакатимизда азотли ўғитларга талаб 73 фоиз, фосфорли ўғитларга — 20 фоиз таъминланмоқда. Азотли ўғит ишлаб чиқариш қувватларининг ўртача эскириш даражаси 64 фоизни, фосфорли ўғит бўйича — 77 фоизни ташкил қилади. Соҳадаги вазиятни яхшилаш мақсадида келаси 5 йилда умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган 9 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида минерал ўғит ва сульфат кислотаси ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробар кўпаяди. Азотли ва калийли ўғитларга талаб тўла қопланади, фосфорли ўғитларга талабни қондириш даражаси бир неча баробар оширилиши белгиланган. Кимё саноатини янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва тармоқ диверсификация қилишга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Айни пайтда соҳада табиий газнинг бор-йўғи 14 фоизи, жумладан, кимё тармоғида 5 фоизи чуқур қайта ишланмоқда. Кремний, каолин ва гипс хомашёсидан кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш эътибордан четда қолмоқда. Маълумотларга кўра, юртимизда ишлаб чиқарилаётган ноўғит маҳсулотлар, асосан полиэтилен, полипропилен, полистиролга хорижий давлатларда 100 миллиард доллардан ортиқ ҳажмда эҳтиёж мавжуд. Бу эса биз учун яхши имконият. Шу сабабли, кимё саноатида маҳсулот турларини диверсификация қилиш учун органик моддалар ишлаб чиқариш бўйича 15 та ва ноорганик моддалар бўйича 8 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шу билан бирга, соҳага инновациялар умуман жорий қилинмагани, илм-фан салоҳиятидан самарали фойдаланилмаётганидан далолат беради. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling