Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet71/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Энергетика - энергиянинг ҳар хил турларини ҳосил қилиш, уларни бир турдан иккинчи турга ўзгартириш, муайян масофага узатиш ва йетказиб бериш, улардан барча соҳаларда фойдаланишни ҳамда шулар билан боғлиқ назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилишни ўз ичига олган халқ хўжалиги, фан ва техника соҳаси.
Инсоният тараққиётида кишиларнинг турли энергия манбаларига бўлган эҳтиёжлари уларни табиий манбалар - ўтин, кўмир, торф ва бошқалар ёқилғилардан, шамол, сув оқими энергияси (масалан, шамол ва сув тегирмонлари) дан фойдаланишга мажбур қилди. Кейинчалик фан ва техника тараққиёти, фантехника инқилоби туфайли ХХ-асрнинг 2-ярмидан бошлаб асосан электр энергиясига эҳтиёж жуда ошиб кетди.
Ана шу омиллар энергетикани жадал ривожлантиришни тақозо қилди. Фан ва техника тараққаёти энергия ишлаб чиқариш ва уни ўзгартиришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, янги самарали асбоб-ускуналар ва технологияларни яратиш, энергияни тақсимлашни марказлаштириш ва бошқалар орқали ифодаланади.
Энергетика фани табиий энергия ресурсларининг потенсиал энергиясини халқ хўжалигида фойдаланишга яроқли ва фойдали энергия турларига айлантириш ҳамда шу билан боғлиқ илмий-техник муаммоларни ҳал қилиш масалалари билан шуғулланади.
Энергетиканинг тараққиёти кўп жиҳатдан мамлакат энергия ресурслари билан қанчалик таъминланганлигига чамбарчас боғлиқ. Кўмир, нефт, табиий газ, торф, ўтин, сланец, сув, электр ва ядро энергияси, шамол ва қуёш энергияси энергетика ресурслари ҳисобланади. Энергетика ресурслари ёқилғи (кўмир, нефт, газ, ядро, торф, сланец, ўтин) ва ёқилғи бўлмаган воситалар (сув, шамол, қуёш энергияси ва бошқалар) га бўлинади.
Ёқилғи билан боғлиқ энергетика ресурслари тикланмайдиган, ёқилғи билан боғлиқ бўлмаганлари еса тикланадиган ресурслар ҳисобланади.
Жаҳон миқёсида турли ёқилғи энергетика ресурслари миқдорини таққослаш учун шартли ёқилғи бирлиги (1 кг ёқилғи ёнганда 7000 ккал иссиқлик ажралиши) қабул қилинган. Жаҳондаги барча ёқилғи ресурсларининг (ядро энергиясидан ташқари) потенсиал захиралари 25000 млрд. тонна шартли ёқилғига тенг. Унинг 95% и ёқилғининг қаттиқ турларига тўғри келади.
Ядро энергиясининг асосий манбаи бўлган уран ва торийнинг захиралари дунё океани сувларидаги захиралар билан бирга 69000 млрд. тонна шартли ёқилғига тенг.
Энг кўп ишлатиладиган энергетиканинг табиий ресурслари (кўмир, нефт, газ) жаҳон мамлакатлари бўйича нотекис тақсимланган.
Шу жиҳатдан Ўзбекистоннинг энергетика ресурсларини ҳисобга олсак, мамлакат энергетикаси халқ хўжалигининг база соҳаси ҳисобланади.
Ўзбекистон энергетика тизими халқ хўжалиги ва аҳолининг ёқилғи (кўмир, газ, нефт), электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиради ва экспорт ҳам қилинади. Ўзбекистонда 20 иссиқлик электр стансиялари, 27 гидроэлектр стансия (ГЕС) ишлаб турибди.
Буларнинг умумий ўрнатилган қуввати 11,5 млн. кв*соат (йилига 55 млрд. кв*соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконига эга), трансформаторларнинг умумий қуввати 44850 МВА, электр тармоқларининг умумий уз. 232 минг км, шу жумладан, юқори қувватли (500 кВ ли)лари 1660 км ни ташкил қилади.
Энергетика халқ хўжалигининг муҳим тармоғи сифатида гидроэнергетика ва иссиклик энергетикасига ажралади. Гидроэнергетика - энергетиканинг сув ресурслари энергиясидан фойдаланишга доир бўлими.
Сув ресурслари энергиясидан фойдаланиш учун сув оқими махсус қурилган иншоотлар ва жиҳозлар мажмуи - гидроэлектр стансиялар (ГЕС) ёрдамида электр энергиясига айлантирилади. Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекенерго» давлат акциядорлик компанияси тизимида 26 ГЕС ни бирлаштирган 7 та ГЕС каскадлари ҳамда Фарҳод ГЕС бор. Энг йирик ГЕС лар: Чорвоқ ГЕС (қуввати 620,5 МW), Хўжакент ГЕС (165 МW), Фарҳод ГЕС (126 МW), Ғазалкент ГЕС (120 МW).
Ўзбекистон энергетика тизимидаги барча ГЕС ларнинг умумий белгиланган қуввати 1419 МВ. Мамлакат гидроэнергетикасининг истиқболдаги тараққиёти, асосан. кичик сув ҳавзалари гидроресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ.
Иссиқлик энергетикаси - энергетиканинг иссиқликни иссиқлик двигателлари ва бошқалар ёрдамида бошқа энергия турлари (механик энергия, электр энергияси) га айлантириб берувчи иссиқлик техникаси бўлими.
Иссиқлик энергетикасида асосий иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхона иссиқлик электр стансиялари (ИЕС) ҳамда Давлат иссиқлик электр стансияси (ДИЕС) ҳисобланади. Йирик ДИЕС лар: Сирдарё ДИЕС (3000 МВт), Тошкент ДИЕС (1850 МВт), Толимаржон ДИЕС (лойиҳа бўйича 3200 МВт).
Ўзбекистоннинг иссиқлик электр стансиялари республикада ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг қарийб 85% ини ташкил қилади.
Ўзбекистоннинг ёқилғи балансида газ ва кўмирнинг салмоғи катта, «Кўмир» акциядорлик жамияти ҳам «Ўзбекенерго» таркибига киради.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling