Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ташкил этиш шакллари
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мужассамлашув
2.2. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ташкил этиш шакллари
Иқтисодиёт ривожланиши унинг ижтимоий ва ҳудудий ташкил этилиши билан боғлиқ. Ишлаб чиқаришнинг бундай шакллари эса муайян бир жараённинг икки томони бўлиб, у моҳиятан ижтимоий ва ҳудудий (географик) меҳнат тақсимоти хусусиятларидан келиб чиқади. Бинобарин, улар ни бир-бирига мутлақо тескари қўйиб бўлмайди, чунки катта ёки кичик у ёки бу маҳсулотни ишлаб чиқариш албатта уларни маълум ҳудудда жойлаштириш орқали амалга оширилади. Ижтимоий ташкил этиш шакллари мужассамлашув, ихтисослашув, ҳамкорлик ва комбинатлашувдан иборат. Булар ҳам ўзаро алоқадорликда ривожланиб боради ва кўпинча биргаликда содир бўлади. Уларнинг аста-секин такомиллашиб бориши, бир-бирлари билан уйгунлашуви фан-техника тараққиёти, жамият ривожланиши билан ҳамкорликда юз беради. Мужассамлашув ва ихтисослашув ишлаб чиқаришни ижтимоий (ҳудудий) ташкил қилишнинг нисбатан оддийроқ шакллари ҳисобланади. Бироқ, айни ана шу шаклларнинг ўзгариб бориши қолган шакллар, ишлаб чиқариш ривожланиш хусусиятларга катта таъсир этади. Мужассамлашув, энг аввало, корхона ёки бошқа ишлаб чиқариш объектларининг катта-кичиклигини англатади. Табиийки, жамият ривожланиши билан мужассамлашув даражаси ҳам ошиб боради. Шу нуқтаи назардан ўзига хос мужассамлашув қонунияти мавжуд: бир вақтлар маҳсулотлар унча катта бўлмаган корхоналарда ишлаб чиқилган бўлса, кейинчалик улар аста-секин йириклашиб борган (саноат корхоналарида 100 минг кишидан зиёд ишчи хизмат қилади, жуда катта кўламда маҳсулот ишлаб чиқарилади). Масалан, Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати, Навоий тоғ-металлургия комбинати Тошкент, Бухоро тўқимачилик комбинатлари шулар жумласидандир. Ишлаб чиқаришнинг мужассамлашуви катта иқтисодий самарадорликка (мужассамлашув, агломерация самарадорлиги) олиб келса-да, бу жараён чексиз эмас ва уни хар қандай шароитда ҳам ижобий баҳолаб бўлмайди. Демак, мужассамлашув қонуниятининг ҳам ўзининг чегараси, меъёри мавжуд. Аммо, бу билан мужассамлашув ўз моҳиятини йуқотмайди, балки у ўз шаклини ўзгартиради, холос. Мужассамлашув саноат мисолида жуда аниқ кўринади. Бу борада ишлаб чиқариш фондлари, ялпи маҳсулот ёки ишчи ва хизматчиларнинг турли йирикликдаги корхоналарда йиғилиши, тўпланиши соф ҳолдаги ишлаб чиқариш ёки корхона мужассамлашуви, уларнинг шаҳарлар ва районлар жойлашувини эса урбанистик ва ҳудудий мужассамлашув сифатида кўрсатиш ўринли. Мужассамлашувнинг бу шакллари бир-бирига ўтиб туради ва турли район ёки мамлакатларда ҳар хил бирикмада бўлади. Чунончи, шаҳарнинг марказлашув даражаси маълум бир босқичга етгандан кейин ўзига хос вазият вужудга келади, яъни энди мазкур шаҳарда қўшимча корхоналарни қуриш имконияти қолмайди. Экологик, уй-жой, транспорт муаммолари кескинлашади, қуриш учун ер майдони ҳам етишмайди ва айни пайтда янги корхона бу марказдан олисда жойлашувни ҳам «истамайди». Демак, йирик шаҳарда ҳам эмас, ундан узоқда ҳам эмас; шаҳарнинг ички имконияти йук, корхона эса ундан йироқлаша олмайди. Натижада янги корхона ёки илмий текшириш муассасалари, олий ўқув юртлари йирик шаҳарнинг таъсир доирасида ўрнашади - шаҳар агломерацияси ёки саноат тугуни вужудга келади. Энди турли шаклдаги мужассамлашувга мисол келтирайлик Масалан, Ўзбекистон саноат маҳсулотининг ярмидан кўпини ҳар бирида 2000 дан ортиқ ишчи ишлайдиган корхоналар ишлаб чиқаради, деб фараз қилайлик Бу ишлаб чиқариш ёки корхона даражасидаги мужассамлашувдир. Тошкент шаҳрида мавжуд корхоналар Ўзбекистон Республикаси саноат маҳсулотининг тахминан 17-20 фоизини беради-бу урбанистик мужассамлашув бўлади. Агар Фарғона водийсини Республикамизнинг асосий пилла ёки мева маскани, нефт маҳсулотлари ёки ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи райони сифатида кўрсак, у ҳолда ҳудудий мужассамлашувни назарда тутган бўламиз. Мужассамлашувнинг юқори ёки пастлиги айни пайтда маълум бир соҳанинг ривожланганлик даражасини белгилайди. Бу ерда «умумий махраж» бўлиб шаҳар, вилоят ёки бошқа бир жойда яшовчи аҳолининг улуши, ҳиссаси хизмат қилади. Айтайлик, Фарғона водийсида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг 27 фоизи жойлашган. Агар у ёки бу ишлаб чиқариш кўрсаткичи шу рақамдан қанча юқори бўлса, у ҳолда мазкур ишлаб чиқариш тармоғи водийда ривожланган, иқтисодий мужассамлашган бўлади. Корхона, урбанистик ва ҳудудий мужассамлашув турли район ёки мамлакатларда турлича бирикма ҳосил қилади. Нисбатан паст даражадаги урбанистик мужассамлашувида корхона ёки ишлаб чиқариш мужассамлашуви юқори бўлиши ҳам мумкин. Бунга кичикроқ шаҳарда масалан, Хивада катта гилам комбинатининг жойлашуви мисол бўла олади. Худди шундай, паст даражадаги урбанистик мужассамлашув юқори кўрсаткичдаги ҳудудий мужассамлашувга ҳам олиб келади. Бу ҳолда мазкур ҳудудда жуда кўп кичик саноат пункти ёки марказлари мавжуд бўлади. Шу билан бирга паст даражадаги ҳудудий мужассамлашуви юқори урбанистик кўрсаткич билан ҳам уйғунлашган ҳолда келади. Чунончи, бир вақтлар Франция деганда, аввало унинг пойтахти Париж, Венгрия рамзида эса Будапешт тушунилар эди. Ҳозир ҳам қўшни Қиргизистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ялпи маҳсулотнинг талайгина қисмини унинг пойтахти Бишкек беради, Туркия иқтисодиётида эса Истамбулнинг ўрни ниҳоятда катта ва ҳ.к. Юқори даражадаги мужассамлашув, айниқса ўта йирик корхоналарни барпо этиш ҳамма вақт ҳам ижтимоий-иқтисодий-экологик жиҳатдан самарали эмас. Бундай ҳолларда тайёр маҳсулотни транспортда ташиш харажатлари кўпаяди, ишчи кучи етишмайди ва энг муҳими экологик мувозанат бўзилади. Ҳўш, қайси даражадаги мужассамлашув маъқул, деган савол туғилади. Ахир, айни бир ҳажмдаги маҳсулотни турли хил бирликдаги корхона, шаҳар ёки районларда ишлаб чиқариш мумкин-ку! Бу ерда ҳам бир томонламалик, қатьийлик ноўриндир. Бинобарин, турли хил йирикликдаги корхоналар, катта-кичик шаҳарлар бўлгани мақсадга мувофиқ. Демак, мужассамлашув объектив қонуният, бироқ у барча мамлакатларга хос ва иқтисодий самарадорликка эга бўлсада, унинг маълум чегараси, кўлами, доираси бўлиши шарт. Мамлакатнинг биргина, аксарият ҳолларда пойтахт асосида ривожланишини Лотин Америкаси давлатларининг яқин ўтмишдаги тараққиёти ёки ҳозирги Африка мамлакатлари мисолида кўришимиз мумкин. Ушбу мамлакатлар ўз ижтимоий-иқтисодий бойлигини уларнинг энг йирик маркази бўлган пойтахт шаҳрида мужассамлаштиради. Бундай ҳолларда ишлаб чиқаришнинг бир томонлама ёки номутаносиб ҳудудий таркиби ўта марказлашган мужассамлашувни билдиради. Республикада ҳам фақат Тошкент ёки Тошкент вилоятини ривожлантириб, қолган минтақаларни ўз ҳолича қолдиравериш ярамайди, албатта. Шу боис Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Жиззах каби вилоятлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш мустақил давлатнинг илмий асосланган минтақавий сиёсатида ўз аксини топган. Хусусан, мамлакатимизда мавжуд табиий урбанистик мужассамлашувни қуйидаги изоҳласак бўлади. Олиб борилаётган таркибий ислоҳотлар доирасида йирик стратегик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан бир қаторда шаҳарлар аҳолиси фаровонлигининг ўсиши ва барқарор ривожланишига етакловчи омил сифатида урбанизация жараёни тегишли даражада ҳисобга олинмаган. Натижада сўнгги йилларда урбанизация даражасининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда, шаҳар аҳоли пунктлари сони эса атиги 1065 дан 1071 гача кўпайган холос. Бу борадаги ишларни давлат сиёсатида даражасида кўриб чиқилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида «Бугунги кунда мамлакатимизнинг урбанизация даражаси 35,5 фоизни ташкил этади ва ҳозирдан бошлаб зарур чоралар кўрилмаса, ушбу кўрсаткич яқин келажакда пасайиши мумкин. Мамлакатимиз аҳолисининг урбанизация даражасини 2030 йилга қадар 60 фоизга етказиш бўйича Давлат дастури ишлаб чиқиш» вазифаси белгилаб берилди9. Эътиборлиси шундаки, бу борада фақат пойтахт ва вилоят марказлари бўлган шаҳарларни эмас, аввало, ҳудудларда жойлашган шаҳар ва посёлкаларни комплекс ривожлантириш эътибор марказида туриши керак. Қишлоқ жойларда намунавий уй-жойлар қуриш дастурларидан босқичма-босқич шаҳар ва посёлкаларда кўп қаватли уйлар қуришга ўтишимиз лозим. Муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳам уй-жойларни қуриш дастурлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиши даркор. Йирик қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳар посёлкаларига айлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан, бугунги урбанизация даражаси шаҳарларни комплекс ривожлантириш бўйича замонавий талабларига жавоб бермайди ва жаҳон тенденцияларидан сезиларли даражада қолиб кетмоқда. Бунда урбанизация даражаси ҳанузгача барқарор хусусиятга эга эмас. Урбанизация жараёнларининг давлат томонидан самарали тартибга солинишини таъминлаш ҳамда ер участкаларининг айланмаси ва улардан фойдаланишда замонавий бозор механизмларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра қуйидагилар мамлакатда урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди10: мутлақо янги уй-жой сиёсатини амалга ошириш асосида урбанизация жараёнларини фаоллаштириш, бунда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмалар билан таъминланган, ипотекани кредитлаш ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурсларини жалб қилиш механизмларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан кам ва ўрта даромадли оилалар учун арзонлаштирилган турар жойларни қуришга йўналтирилган инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус чора-тадбирларни назарда тутиш; жисмоний ва юридик шахслар учун турар жой ва нотурар жой бино ва иншоотлар остидаги ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини амалга оширишни кафолатлаш, ер участкаларини фуқаролик муомаласига киритиш учун шарт-шароитлар яратиш; миграция жараёнларини маъмурий тартибга солиш тизимини такомиллаштириш йўли билан аҳолининг қишлоқ жойларидан шаҳарларга эркин ҳаракатланиш учун шарт-шароитлар яратиш; йирик шаҳарлар аҳолисининг фаровонлигини таъминлаш, иқтисодий ва саноат ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига ушбу шаҳарлар аҳолисини тўлиқ ва самарали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, шунингдек ҳудудлардаги олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари асосида технопарклар ташкил қилиш ва уларнинг тизимини мустаҳкамлаш; авваламбор саноат, хизмат ва сервис соҳаларида аҳолининг даромадларини ошириш ва барқарор иш жойларини яратиш омили сифатида агломерацияларнинг афзалликларидан фойдаланишни назарда тутган ҳолда ўрта шаҳарларни, шу жумладан туман марказларини бошқаришда илғор халқаро тажрибани кенг жорий этиш; йирик шаҳарларга туташ бўлган ва қулай транспорт алоқасига эга йўлдош-шаҳарлар тармоғини кенгайтириш, йирик шаҳарларнинг марказий қисмида саноат ва бошқа зоналар ҳудудларини қисқартирган ҳолда ижтимоий-ишбилармонлик зоналар ҳудудларини кенгайтириш. Мужассамлашув қишлоқ хўжалиги ва айниқса транспортда унча сезиларли эмас, чунки уларнинг жойлашуви «нуқтасимон» бўлмай, балки ареал (майдон) ва лентасимон шаклга эга. Албатта, бу ерда соф ҳолдаги ишлаб чиқариш, яъни корхона даражасидаги мужассамлашув назарда туғилади. Бундай мужассамлашув аҳоли жойлашувида, аҳоли манзилгоҳларнинг катта-кичиклигида, соғлиқни сақлаш, таьлим тизими, савдо, спорт, маданият ва бошқа ижтимоий соҳалар корхоналарини ташкил қилишда яққолроқ намоён бўлади. Бироқ, юқорида таъкидлаганимиздек, мазкур тармоқларда ҳам ўтиш даврида фақат йирик корхоналарни кўриш ижобий натижалар бермаслиги мумкин. Тарихан қараганда, ихтисослашув мужассамлашувдан олдин пайдо бўлган. Зеро, дастлабки ижтимоий меҳнат тақсимоти оила аъзоларини — аёл ва эркакларни турмушнинг турли соҳаларига ихтисослашувида ўз аксини топганди (аёллар уй юмушлари билан, эркаклар овчилик билан шуғулланардилар). Маълумки, бу даврда кишилар табиатда мавжуд бўлган озиқ-овқат билан кун кечирар эдилар. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling