Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet7/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Мавзуга оид қисқача хулосалар
1. Минтақа - мамлакат ягона халқ хўжалиги мажмуасининг ҳудудий кичик тизими ҳисобланади. У демографик, табиий-экологик, ижтимоий-иқтисодий ва техник-иқтисодий жараёнларнинг ички алоқаси ва ўзаро муносабати туфайли ҳосил бўлган яхлит бирликдир.
2. Минтақавий иқтисодиётнинг вазифаси – миллий иқтисодиётнинг ҳудудий муаммоларини ўрганиш ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўллари ва механизмларини аниқлашдир.
3. Минтақалар ривожланишидаги энг муҳим вазифалардан бири - турли ҳудудлар аҳолисининг турмуш даражаси бўйича тафовутларни бартараф этишдан иборат. Ушбу вазифани бажаришда ривожланиш даражаси паст бўлган ҳудудларни ривожлантириш учун махсус давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, табиий ресурсларга бой минтақаларда ҳудудий ишлаб чиқариш минтақаларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
4. Минтақавий иқтисодиёт ижтимоий фан ҳисобланади. У муайян ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тадқиқ этади, ижтимоий ва иқтисодий омилларни ўрганади. Минтақавий иқтисодиётда кўпгина иқтисодий омилларни (меҳнат унумдорлиги ўсиши, миллий даромадни ҳудудий тақсимлаш, рента муносабатлари, асосий фондларнинг таркиби ва самарадорлиги, баҳо ва тарифларнинг ҳудудий тафовутлари ва ҳ.к.) чуқур таҳлил этилади ва шулар асосида ушбу фан ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди.
Назорат саволлари
1. Минтақавий иқтисодиёт фанининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?
2. Минтақавий иқтисодиёт фанининг шаклланиш босқичларини баён қилинг?
3. Минтақа тушунчасига таъриф беринг?
4. Минтақавий иқтисодиёт қандай илмий услублардан фойдаланади?
5. Ижтимоий тадқиқот усуллари қайси вазифаларни бажаради?
6. Социологик тадқиқот усуллари қандай амалга оширилади?
7. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимиз минтақаларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қандай муҳим вазифалар белгилаб олинган?
2-МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КУЧЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ



Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling