Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Ишлаб чиқаришни кучларини жойлаштиришнинг классик ғоялари


Download 5.55 Mb.
bet15/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

2.4. Ишлаб чиқаришни кучларини жойлаштиришнинг классик ғоялари
Жаҳон хўжалигининг ягона тизими вужудга келганга қадар халқаро (географик) меҳнат тақсимоти унча ривожланмаган эди. Ҳатто XVII-XVIII асрларгача кўпгина мамлакатлар халқаро иқтисодий муносабатларда ўзларининг ички бозорларига чет эл маҳсулотларини киритишга қарши сиёсат олиб борар эдилар. Бу сиёсат, ёки импортни чеклаш иқтисодиёт тарихида меркантилизм номи билан ўрин олган.
Албатта, бундай шароитда жаҳон бозори хусусида сўз юритиш мумкин эмас. Жаҳон бозори эркин иқтисодиёт, очиқ савдо тизимини жорий қилишни тақозо этади. Ана шундай йўналиш фритредизм, яъни эркин савдо деб аталади. Унинг илмий асосини яратишда А.Смит ва, айниқса Д.Рикардонинг хизмати катта бўлган. Уларнинг ғоялари халқаро географик меҳнат тақсимотини кенг кўламда ривожлантириш, мамлакатлараро савдо сотиқни фаоллаштиришга қаратилган бўлиб, у қиёсий имтиёз ёки қулайлик қонуни («закон сравнительного преимущества») номини олган. Бу қонуннинг асл моҳияти шундаки, ҳар бир мамлакат ўзининг ички имконият ва шароитларидан келиб чиққан ҳолда маълум маҳсулотни бошқа давлатларга қараганда арзонроқ, яъни камроқ харажат билан етиштиради ва уни бозорда осон реализация қилади. Сотилган маҳсулотнинг пулига ўзида йўқ, ёки етиштириши қимматроқ, харажатлироқ тушадиган товарни харид қилиб олади. Бундай товар айирбошлаш нақд пулсиз, «айр-бош», яъни бартер усулида ҳам олиб борилиши мумкин.
Фритредизм ғояларини амалга татбиқ қилиш жаҳон хўжалигининг шаклланишига, меҳнат тақсимотини ривожлантиришга катта таъсир кўрсатади. Айни пайтда мамлакатлар иқтисодиётининг ихтисослашуви ва ҳудудий ташкил қилишида ҳам ўзгаришлар юз берди.
И.Тюненнинг «қишлоқ хўжалик стандарти» назарияси
Бевосита ишлаб чиқаришни жойлаштиришга оид илмий ғоялар даставвал Германияда яратилган. Масалан, немис мулкдори Иоган Генрих Тюнен XIX асрнинг 20-30-нчи йилларида ўзининг қишлоқ хўжалиги тармоқларини жойлаштириш бўйича илмий фикрларини махсус асарларида баён қилди (русча номи «Изолированное государство»).
Тюнен ғоясининг асосий моҳияти ягона шаҳар, яъни истеъмол маркази атрофида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни ҳудудий ташкил қилишдан иборат. У бу ғояни амалга татбиқ қилиш учун хўжалик билан шаҳар ёки бозор (унинг мисолида бу шаҳар –Мекленбургдаги Росток) ўртасидаги масофа, қишлоқ хўжалик маҳсулотининг нархи, қиймати ва ер рентасига асосланади. Ер рентаси эса унга қўйилган маблағ билан олинган даромад нисбати билан белгиланади.
Юқоридаги шартлар ёрдамида И.Тюнен шаҳар атрофида қишлоқ хўжалиги тармоқларининг жойлашув тизимини яратади. Бу тизим адабиётда «Тюнен халқалари» номи билан машҳур. Чунки, турли маҳсулотларни етиштиришга ихтисослашган ҳар хил тармоқлар истеъмол маркази атрофида халқасимон жойлашади. Масалан, биринчи халқа-боғдорчилик, сабзавотчилик ва қисман сут чорвачилиги; иккинчиси – ўрмон хўжалиги (ўша даврда ўтин учун), учинчи халқа- картошка, арпа етиштириш ва уруғчилик, сут чорвачилиги, тўртинчи-юқори унумдор ғаллачилик ва сут-гўшт чорвачилиги, бешинчи- ғаллачилик ва ниҳоят, олтинчи халқа –яйлов чорвачилиги.


Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling