Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


А.Лёшнинг «Жойлаштириш» назарияси


Download 5.55 Mb.
bet18/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

А.Лёшнинг «Жойлаштириш» назарияси
Бошқа, ёш ва истеъдодли немис олими Август Лёш ўзидан олдинги ватандошларининг илмий ишланмаларини умумлаштириб (у А.Вебернинг ўқувчиси эди), барча хўжалик тармоқларини жойлаштириш тўғрисида иш олиб борди. А.Лёш ғояларининг моҳияти унинг махсус китобида (русча номи «Географическое размешение хозяйства»-М. 1959) баён этилган. Китобнинг асл нусхаси. қўлёзмаси 1940 йилда нашр қилинган.
А.Лёш қишлоқ хўжалигининг ареал майдон сифатида, саноатнинг эса нуқтасимон ҳудудий ташкил этиш хусусиятларини асослаб берди. У биринчи бўлиб «бозор муҳити ёки макони», «иқтисодий ландшафт» (ҳозирги кунда –иқтисодий район) тушунчаларини яратди ва фанга киритди. Агар аввалгилар, хусусан И.Тюнен ва А.Вебер алоҳида корхонани, тармоқни ўрганган бўлишса, А.Лёш ишлари барча хўжалик соҳаларини қамраб олди ва ўз моҳиятига кўра микроиқтисодий бозор муносабатлари, унинг таъсир доираси хақиқий район ташкил қилувчи омил эканлиги таъкидланди, математик усулларни кенг қўллади. Айнан ана шу тамойилларни ҳозирги кунда Ўзбекистонни иқтисодий районлаштириш масалаларига татбиқ қилиш аҳамиятдан ҳоли бўлмаса керак.
А.Лёшнинг концепциясига кўра янги корхоналарни жойлаштиришда юқори фойда олишни кўзлаган тадбиркорлар билан бутун иқтисодиёт манфаатлари ўртасида кураш кетади. Ушбу таълимотлар бозор муносабатлари ҳукмрон шароитда юқори фойда олишни кўзлаган самарали ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантиришнинг назарий жиҳатдан асослашга қаратилгани боис, унинг бир қатор йўналишлари - В.Бунгенинг «марказий жой» М.Скарлетнинг «жойлашишнинг уч типи», Ф.Перрунинг «ривожланиш қутби» ва «ривожланиш марказлари», шунингдек, «янги ғоялар» (диффузии нововведений-янгилик киритиш) юзага келди.
Ўтган асрнинг ўрталаридан бошланган фан-техника инқилоби ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш, ҳудудий ташкил қилишни такомиллаштиришнинг «классик» назарияларига бир қатор «тузатишлар» киритди12. Улар жумласига:
а) саноатнинг ўта янги тармоқлари, аввало, илмий тадқиқот ва лойиҳалаш-тажриба ишлари билан чамбарчас боғлиқ «илмталаб» соҳаларнинг гуркираб ривожланиши;
б) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг саноат тармоқларига кўчиши агросаноат мажмуасининг (агробизнес) шаклланиши;
в) инфратузилма соҳаларининг миллий даромаддаги ҳиссаси барқарор ортиб бориши;
г) ишлаб чиқариш тизимини тобора транспорт-географик ўринга ва хомашёга боғлиқлигининг қисқариб бориш жараёни;
д) илмий тадқиқот ишлари ва лойиҳалаш-тажриба марказлари ролининг ортиб бориши;
ж) юқори малакали меҳнат ҳиссасининг тобора кенг роль ўйнаши;
з) ижтимоий-экологик омиллар - ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва жойлашишида рўй берган сезиларли ўзгаришларни келтириш мумкин.
Бу эса, ўз навбатида, «жойлаштириш» назариясида Д.Ж.Гелбрейтнинг «индустриал жамият», У.Изарднинг «жойлаштиришнинг бозор назарияси» каби янги йўналишлар ривожланишига замин ҳозирлади13.
Бироқ, мавжуд вазият «табиат-жамият» тизимида аҳоли ва у билан боғлиқ қонун ва қонуниятлар моҳиятини тўлақонли очиб беришга имкон бермаган.
Таъкидлаш жоизки, И.Тюнен ва А.Вебер ғоялари ўз даври талабига мос келарди. Сабаби – у даврда ҳудуднинг иқтисодий сиғими, зичлиги унча юқори эмас, ҳудудий-иқтисодий манзара қутбийлашмаган, яъни деярли бир текис эди. Ана шундай иқтисодий географик ҳолат алоҳида корхона ёки тармоқларни айрим жойларда ўринлаштириш таъсирида ўзгаради, нотекислик хусусиятини олади. Бошқача қилиб айтганда, аввалги табиий кўринишдаги иқтисодий текислик нотекисликка, худудий мужассамлашувнинг кўчайишига ўзгаради. Бунинг натижасида нотекисликни текислашга уриниб кўрадиган илмий изланишлар талаб этилди. Худди шундай регуляр тизимга мослашган ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларини ҳудудий ташкил қилиш ғояларини В.Кристаллер ва А.Лёш яратди.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling