Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Гулхайри илдизининг кўндаланг кесими


Download 1.1 Mb.
bet35/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

Гулхайри илдизининг кўндаланг кесими.
1-стереидлар, 2-шиллиқ моддали ҳужайра, 3-друз, 4-крахмал,
5- ўзак нур ҳужайралари, 6-камбий, 7-сув найлари, 8-трахеидлар.
Назорат саволлари:
1. Қандай моддалар шиллиқ моддалар ҳисобланади?
2. Шиллиқ моддаларнинг аҳамияти қандай?
3. Тажрибалардан ҳулосангизни изохланг?
15-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


МАВЗУ: МОЙЛАРНИНГ ЭМУЛЬСИЯ ҲОСИЛ ҚИЛИШИНИ АНИҚЛАШ


Назарий тушунча: Ўсимлик органларида, хусусан уруғ таркибидаги мойларни аниқлаш учун аввало улар диэтил эфир ёрдамида экстракция қилинади. Бунда эфирли экстрактга турли хил липидлар ўтади.
Шу сабабли бу экстракт хом мой деб юритилади. Чунки хом мой таркибида ҳақиқий липидлар билан бирга фосфатидлар, стероллар, мумлар ва бошқалар учрайди. Ҳозирги пайтда хом мойлар эркин липидлар деб аталади. Ўсимликлар таркибида эркин липидлардан ташқари боғланган липидлар ва мустаҳкам боғланган липидлар ҳам бўлади. Боғланган липидларни олиш учун аввал қайноқ этанол, сўнгра диэтил эфир билан экстракция қилинади. Мустаҳкам боғланган липидларни эса эркин липидлар ва боғланган липидларни ажратиб олгандан сўнг қолган чўкма кислота ёки ишқор ёрдамида ишланади ва сўнгра диэтил эфир билан ажратиб олинади.

  1. Иш: Эмульсия ҳосил қилиш

Р е а к т и в л а р : тозаланган ўсимлик мойи, бензол, бензин, сирка кислота, этил спирти, оқсил эритмасининг 1% ли эритмаси, суюлтирилган совун, натрий карбонатнинг 10% ли эритмаси.
Ишнинг бориши: 1) 5та пробиркага 10 томчидан ўсимлик мойи томизилади. Биринчи пробиркага 2мл бензол, иккинчи пробиркага 2 мл аце­тон, учинчи пробиркага 2 мл бензин, тўртинчи пробиркага 2мл этил спирти ва бешинчи пробиркага 2 мл сув қуйилади. Мойларни турли хил эритувчиларда эриш даражаси аниқланади. 2) 4 та пробирка олиб, биринчи пробиркага 1 мл сув, иккинчи пробиркага 1 мл 1% ли оқсил эритмасидан, учинчи пробиркага 1 мл суюлтирилган совун, тўртинчи пробиркага 1 мл натрий карбонатнинг 10% ли эритмасидан солинади, ҳар бир пробиркага 5 томчидан ўсимлик мойидан қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади. Биринчи пробиркадан бошқа ҳамма пробиркаларда турғун эмульсия ҳосил бўлади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling