*guliston davlat universiteti axborotnomasi, Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. №3 3


*GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/75
Sana04.02.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1160745
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
guldu-axb-2019-3-1-converted

*GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. № 3*
 

экоформасидан 30-33 %, Голландия экоформасидан 60-62 % ва Афғонистон экоформасидан 15-
16 % ер юзасига ниш уриб яшил тусли тўп барглар ҳосил бўлганлиги қайд этилди.
Октябрь ойининг биринчи декадасида Ўзбекистон ва Голландия экоформаларидан 72,2-
73,3, Озарбайжон экоформасидан 86,6 ва Афғонистон экоформасидан 56,6% ўсимликларнинг 
ер юзасига чиққанлиги ва ҳар бир ўсимликда тегишли ҳолда 4-5 дона, 3-4 дона ва 2-3 донадан 
тўп барг поя мавжуд эканлиги кузатилди. Ҳар бир тўп барг поядаги барглар сони Ўзбекистон 
экоформасидаги ўсимликларда 11-12 дона ва узунлиги ўртача 9,6 см, Озарбайжон 
экоформасида 9-10 дона ва узунлиги 7,3 см, Голландия экофор-масида 11-12 дона ва узунлиги 
10,6 см ни ташкил этди.
Шу вақтнинг ўзида, Ўзбекистон ва Голландия экоформасига мансуб ўсимликларда 
генератив босқичнинг бошланиши қайд этилиб, дастлаб бу кўрсаткич тегишли ҳолда 15,5 % ва 
45,5 % ни ташкил этди. Ер юза қисмига чиққан барча экоформалардаги ўсимликларнинг ҳолати 
қониқарли ҳолда бўлиб, тўқ яшил рангли тусга эга. 
Ғунчалаш ва гуллаш босқичи октябрнинг иккинчи декадаси охирида (15-20 октябр) 
бошланиб, Ўзбекистон экоформасида ўртача 24,6 дона ёки 82,2 % туганак пиёзларнинг 
унганлиги ҳамда ҳар бир туганак пиёздан ўртача 5-6 донадан гул ва қиз нишлар 12-13 та 
тўпбарг поялардан иборат эканлиги кузатилди. Мазкур экоформага мансуб ўсимликларда 
ўртача 16-17 тадан ғунчаларнинг борлиги қайд этилди. Озарбайжон экоформасида ҳам бу 
кўрсаткичлар Ўзбекистон экоформасидаги ўсимликларга яқин бўлиб, туганак пиёзларнинг 
унувчанлиги ўртача 88,9 % ни ва ҳар бир туганак пиёздан чиққан тўп барг поялар сони 3-4 
тани ташкил этади. Бу экоформада ўртача 14-15 тадан ғунчалар мавжуд. Лекин, Голландия 
экоформасидаги ўсимликларда ўсиш ва ривожланиш жараёнларининг ўта жадал эканлиги 
кузатилиб, ҳар бир туганак пиёзда поя тўпбарглар ўртача 4-5 тадан, 12-13 та барг ва улар 12-
13 см узун-ликдан иборат бўлган. Ҳар бир туганак пиёзда ўртача 1 тадан ғунча бўлиб, гуллаш 
босқичининг бошланганлиги кузатилди. 18-25 октябрь кунлари мобайнида Голландия 
экоформасига мансуб экилган туганак пиёзлардан унган ўсимликлардан ўртача 60 дона гул 
териб олинди. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling