*guliston davlat universiteti axborotnomasi, Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. №3 3


Жадвал  Экма заъфарон ўсимлигининг биринчи вегетация йили биометрик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/75
Sana04.02.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1160745
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
guldu-axb-2019-3-1-converted

Жадвал 
Экма заъфарон ўсимлигининг биринчи вегетация йили биометрик
кўрсаткичлари ва гул чангчиларининг ҳосилдорлиги
Экоформалар 
Кўкарув 
чанлик, дона 
Ер юзасидаги 
тўпбарг поялар 
сони, дона 
Т
ўп
бар
г по
ял
ар
даги
бар
гл
ар
со
ни

до
на
Т
ўп
бар
г по
ял
ар
даги
бар
гл
ар
узу
нл
иг
и,
см
Гуллар сони, 
дона 
Ҳосил-
дорлик, кг 
1 м 
га 
1 м 
га 
1 м 
га 
Ўзбекистон 
5.27 
52700 
35.8 
358000 
13.6 
17.6 
8.27 
82667 
0.413 
Озарбайжон 
5.53 
55330 
28.3 
283000 
10.7 
16.7 
4.27 
42667 
0.213 
Афғонистон 
4.27 
42661 
21.2 
212000 
10.0 
15.7 
0.60 
6000 
0.030 
Голландия 
5.06 
50666 
29.9 
299000 
12.0 
20.3 
5.93 
59333 
0.297 


*GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. № 3*
 

Афғонистон экоформасига мансуб ўсимликларни кузатганимизда, кўрсаткичларни 
нисбатан пастлиги кузатилди. Ҳар бир туганак пиёзда ўртача 2,4 та тўпбарг поялар шаклланган 
бўлиб, улар 9-10 тадан барглардан ёки 8-9 см узунликдан иборат. Мавжуд ҳар 10 туганак 
пиёздан бири ғунчалаш босқичига кирганлиги кузатилди.
Октябрь ойининг охирларида Ўзбекистон экоформасига мансуб ўсимликларда ҳар бир 
туганак пиёзднинг кўкарувчанлиги 94,4 % ни ва туганак пиёзлардаги нишлар миқдори ўртача 
6,2 тани, Озарбайжон экоформасига мансуб ўсимликларда эса 92,2 % ни ва ўртача 5,1 та, 
Голландия экоформасига мансуб ўсимликларда 84,5 % ни ва ўртача 5,7 та ни ҳамда
Афғонистон экоформасида 71,1 % ни ва ўртача 4,9 тани ташкил этиши қайд этилди. Шу даврга 
келиб, ўсимликларнинг ялпи гуллаш босқичига ўтаётганлиги қайд этилди.
Ўсимликларнинг гуллаш босқичи ўртача 10-15 кунни ташкил этди. Биринчи вегетация 
йилида Ўзбекистон экоформасига мансуб ўсимликларда гуллаш босқичи нисбатан 2-3 кунга 
кечроқ бўлсада қисқа вақт давомида (1 дан 9 октябргача) гуллаш босқичини ўташи ва ҳар бир 
ўсимликда ўртача 1,57 та, Озарбайжон экоформасига мансуб ўсимликларда гуллаш босқичи 
узоқ вақт давом этиши ва ҳар бир ўсимликда ўртача 0,77 та, Голландия экоформасига мансуб 
ўсимликларда гуллаш босқичининг анча вақтли бошланиши ва узоқ вақт давом этиши ҳамда 
ҳар бир ўсимликда ўртача 1,17 та, Афғонистон экоформасига мансуб ўсимликларда эса гуллаш 
босқичи анча вақтли ва қисқа вақт давомида амалга ошиши ҳамда ҳар бир ўсимликда энг кам 
кўрсаткич ўртача 0,14 та гул очилганлиги кузатилди. 
Дастлабки вегетация йилининг 120-122-кунларида Ўзбекистон экоформасига мансуб 
ўсимликлар тўпбаргларидаги баргларнинг узунлиги ўртача 17,6 см ни ва сони ўртача 13,6 та 
ни, Озарбайжон экоформасида 16,7 см ни ва 10,7 та ни, Голландия экоформасида 20,3 см ни ва 
12,0 та ни ҳамда Афғонистон экоформасида 15,7 см ни ва 10,0 та ни ташкил этди (жадвал). 
Хулоса 
Экма заъфарон экоформалари вегетациясини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар 
Ўзбекистон, Голландия ва алоҳида босқичларда Озарбайжон экоформаларига мансуб 
ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш даражаси анча юқори эканлиги, Афғонистон 
экоформасига мансуб ўсимликларда эса бу жараён анча секин ўтишлигини кўрсатди.

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling