*guliston davlat universiteti axborotnomasi, Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. №3 3
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
guldu-axb-2019-3-1-converted
Тадқиқот объекти ва методлари
Тадқиқот объекти бўлиб Сербия давлатидан келтирилган соянинг “Фаворит ” нави олинди (Ўздавуруғназорат маркази томонидан UZ.SMT.01.170.2049602 сон билан давлат реестрида уруғлик соя сифатида руйхатга олинган). Тажриба - синов ишлари Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани Ғаллакор ҳўжалигида 2017-2018 йилларда олиб борилди. Тажриба - синов ишлари олиб боришда ЎзПИТИ томонидан тайёрланган “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” [7] ва Гулистон давлат университетида нашр қилинган “Сирдарё вилоятида дала экинларини етиштиришнинг илғор технологиялари ” [8] қўлланмаларидан фойдаланилди. Тупроқнинг шўрланиш даражаси ва типлари Ўзбекистон Миллий университети олимлари томонидан таклиф қилинган классификация асосида аниқланди [9]. Соя уруғи ғалла йиғиштириб олингандан кейин ҳайдалган майдонга 12 июл куни чигит экадиган сеялкада 5 см чуқурликда экилди. Уруғлар ўртача ва кучли шўрланган майдонларга 12 қатордан экилди. Қатор ораси 90 см. Уруғ экилгандан кейин қатор оралатиб енгил суғорилди. Олинган натижалар ва уларнинг тахлили Соя навлари ичидан Мирзачўл минтақасига мос, тезпишар, ғўза-ғалла алмашлаб экишда такрорий экин сифатида фойдаланиш мумкин бўлган соя навини аниқлаш, уни етиштиришнинг биологик ва технологик асосларини ишлаб чиқиш ҳамда соядан фойдаланиб тупроқ унумдорлигини кўтариш шу куннинг долзарб муаммоси ҳисобланади [6]. Экилган соянинг “Фаворит” нави уруғлари ўртача шўрланган майдонларда 9-10 кунда униб чиқди. Уруғлар униб чиқиши кучли шўрланган майдонларда эса 12-14 - кунлари қайд этилди. Соянинг уруғи униши тупроқдаги сувни шимишдан бошланади. Соя уруғи ўз вазнига нисбатан 50 % атрофида сувни шимади. Шу сабабли соя такрорий экин сифатида экилганда унга қатор оралатиб енгил уруғ суви берилиши зарур. Соянинг униб чиқиши учун оптимал ҳарорат 22 - 28 С ҳисобланади. Ўртача ўниб чиққан майсалар сони биринчи вариантда қаторнинг ҳар бир метрида ўртача 12,4 донани ташкил қилган бўлса, иккинчи вариантда бу кўрсатгич – 9,6 тага тенг бўлди (1-жадвал). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling