*GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. № 3*
43
Вазирлар Маҳкамасининг «Соя экинини етиштириш ва аҳолини соя ўсимлик мойига
бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида 2017—2021
йилларда соя ўсимлиги экиладиган майдонлар босқичма-босқич кўпайтириб борилиши, мазкур
вақт давомида жами 92 266 гектар майдонга асосий, 40 557 гектар майдонга эса такрорий экин
сифатида экилиши кўзда тутилган [2].
Соя ўсимлигининг навлари ниҳоятда кўп. Айниқса,
Европа мамлакатлари, АҚШ ва
Россияларда соянинг минглаб навлари мавжуд бўлиб, уларнинг
айримлари жуда катта
майдонларда етиштирилмоқда. Биргина Россия ўсимликшунослик
институти Кубан тажриба
станциясининг соя навлари коллекциясида 6500 дан ортиқ нав ва формалар мавжуд [3]. Ўз ФА
Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти соя коллекциясида 150 яқин
навлар сақланмоқда.
Соя ўсимлиги 1986-1988 йилларда Мирзачўл шароитида ем-хашак ўсимлиги
сифатида Гулистон тумани хўжаликларида синаб кўрилган [4]. . 2001-2015 йилларда Сирдарё
вилоятида соянинг “Ўзбекистон-2”, “Дўстлик”, “Орзу”, “Краснодар-10”, “Тезпишар-5”,
“Волна” , “Рента”, “Лада”, “Ника”, “Дельта”, “Лидия” ҳамда “Генетик-1” каби қатор
навлар
экиб синаб кўрилган. Ушбу навларнинг айримларидан ташқари кўпчилигида
вегетация
даврининг узоқлиги (130-155 кун), сувни кўп талаб қилиши, донининг тўлиқ пишмай қолиши
билан шароитга мос келмаслиги аниқланди [5-6]. Шуни қайд
этиш жойизки, сояни шўр
тупроқларда ғалла экинларидан кейин такрорий экин сифатида экиб кўриш масалалари ҳали
тўлиқ ечимини топмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: