104
биотехнологияни ўзлаштиришда талабалар биологиядан:
микробиология ва
вирусология, генетика, молекуляр биология, биохимия, биофизика, физиология, ботаника
ва зоология қонунлари хақида тушунчага эга бўлишлари керак. микробиологиядан: саноат
микробиологияси жараёнлари, микроорганизмларни ўстириш ва кўпайтириш услублари,
микроблар ёрдамида
антибиотиклар, органик кислоталар, ноёб ва
керакли моддалар
биосинтези, микробларни сақлаш ва уларнинг фаол хусусиятларини йўқотмаслик;
биохимиядан-ферментатив реакциялар механизмлари,
уларнинг фаол марказининг
тузилиши, ишлаш жараёнлари, модификация усули ёрдамида барқарорлигини ошириш;
биофизикадан-мембраналар
тузилиши,
транспорт
жараёнлари
механизмлари,
биоэнергетиканинг асосий қонунлари; фотосинтез ва нафас жараёнларига оид реакциялар;
ҳужайра биологиясидан ҳужайра тузилиши, ҳужайрада
асосий процессларнинг кечиши,
ҳужайраларнинг кўпайиши; молекулар биологиядан-днк ва рнк тузилиши, транскрипция,
трансляция қонунлари, рибосомалар тузилиши, генетик код структура элементлари ва х.к.
кимёвий технологиядан: асосий технологик жараёнлар, реакторларнинг тузилиши ва
ишлаш
принциплари, биореакторларни амалиётда қўллаш усуллари хақида етарли
билимга эга бўлишлари шарт.
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни
биотехнология нафақат
фан сифатида, балки ишлаб чиқаришда ҳам алоҳида ўрин
эгаллаб келмоқда. ишлаб чиқариш биотехнологияси анъанавий ва замонавий
биотехнологияга бўлинади. анъанавий биотехнология нон маҳсулотлари, шароб, пишлоқ
ва бошқа ишлаб чикариш технологияларини ўз ичига олади.
замонавий биотехнология
эса, микроорганизмлар ёрдамида турли оқсил табиатли ва бошқа моддалар олиш
технологиясига, ферментлар ёрдамида биологик фаол моддалар синтез қилиш
технологиясига, биокатализ асосида бижғиш жараёни технологиясини назорат қилишга,
ген мухандислиги ёрдамида олинган организмларни ишлаб чиқаришда қўллашга
йўналтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: