Guliston davlat universiteti biologiya kafedrasi biotexnologiya


Фаннинг мақсади ва вазифалари


Download 3.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/115
Sana04.11.2023
Hajmi3.93 Mb.
#1746747
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   115
Bog'liq
portal.guldu.uz-BIOTEXNOLOGIYA

Фаннинг мақсади ва вазифалари
 
Биотехнологияни ўқитишдан мақсад талабаларга хозирги замон биологияси ва 
чегарадош фанлар ютуқларига асосланган, янги технологик жараёнлар яратиш ва 
технология назарияси асосларидан билим беришдан иборатдир. хозирги кунда 
биотехнология йуналишини жадал суръатда ривожланиши натижасида, замон талабига 
жавоб бера оладиган мутаххассисларни тайёрлаш талаб этилмоқда. шу сабабли бакалавр 
йуналишидаги талабаларга биотехнология асослари фанидан умумий билим бериш 
мақсадга мувофиқдир. 
Фан бўйича билим, кўникма ва малакаларга қўйиладиган талаблар
 
“Биотехнология” фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр микроорганизмларни 
тиббиётда амалга ошириладиган масалалар доирасида микроорганизмларни тиббиётда ва 
халқ хўжалигидаги роли, фойдали микроорганизмларни биотехнологик усулда ажратиш 
ва улардан биологик фаол моддалар олиш, биотехнология ёрдамида ҳозирги замон 
биологияси муаммоларини ечиш йўллари, ген ва ҳужайра инженерияси имкониятлари ва 
уларни амалиётда қўллаш, ферментлар ва уларни қўллаш имкониятлари ҳақида тасаввурга 
эга бўлиши; 
биотехнология билан экология, тиббиёт ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ-
хўжалик саноатлари ўртасидаги алоқани, биологик махсулотлар олиш мақсадда, конкрет 
биотехнологик жараённи ишлаб чиқишни, ген ва хужайра мухандислиги истиқболларини, 
биотехнологик усулларни қўллашда керакли микроорганизмлар ва ферментлар, мухит ва 
шарт-шароитларни топа билишни, турли иммобилланган микроорганизмлар ва фермент 
препаратларини олишни, замонавий тажриба қурилмалари ва ўлчов асбобларидан хамда 
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни, фан бўйича тавсия этилаётган 
зарурий адабиётларни танлашни, виртуал электрон билим манбаларидан фойдаланишни
таълим техник воситаларидан фойдаланишни; танланган мавзунинг долзарблигини ва 
аҳамиятини асослашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
ферментларни каталитик фаоллигини аниқлай билиш; биотехнологиялар ёрдамида 
янги маҳсулотлар олиш ва мавжуд бўлган технологияларни такомиллаштириш мақсадида 
гипотеза таклиф этиш, ишнинг мақсади ва муайян вазифаларини шакллантириш, 
методикаларни танлаш, муаммо ечимининг илмий аргументациясини таклиф қилиш ва 
ривожлантириш, экспериментал қурилма ва тадқиқот жараёнини баён қилиши, 
альтернатив ечимларни танқидий англаш, хулосалар ва олинган натижаларни баҳолаш 
шакллантириш ва аниқ таклифлар бериш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Download 3.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling